НАЗРУЛ ИСЛОМ

НАЗРУЛ ИСЛОМ (1899-1976) – бенгал шоири. Илк шеърларини Ҳофиз асарлари таъсирида ёзган. «Исёнкор» достони (1922), «Оловли уд» (1922), «Заҳарли най» (1924), «Фалокат нағмалари» (1924), «Булбул» (1928) шеърий тўпламлари, «Камбағалнинг изтироблари» ҳикоялар тўплами (1924) ва «Туман» романи (1924) мавжуд. Уларда инсонпарварлик ва ватанпарварлик ғоялари илгари сурилган. 30-й. ларнинг бошларида касаллиги туфайли адабий фаолияти тўхтаб қолган. Унинг «Инсон» шеърий тўплами ўзбек тилида нашр этилган (1981). Э. Воҳидов Н. И. ҳаёти ва ижодига бағишлаб «Руҳлар исёни» достонини ёзган (1978).

Loading...