НАЗРУЛЛАЕВ

НАЗРУЛЛАЕВ Лутфулла (1903.15.7, Бухоро — 1962.27.12, Тошкент) — театр актёри. Ўзбекистон халқ артисти (1945). Москва узбек драма студиясида ўқиган (1924—27). Дастлаб Бухоро театрида ишлаган(1921 – 24). 1927 й. дан Ҳамза театрида ишлаган. Холмат («Бой ила хизматчи»), Ҳусайн Бойқаро («Алишер Навоий»), Дадавой («Навбаҳор»), Раҳимжон («Шоҳи сўзана»), Полоний («Гамлет»), Егор («Егор Буличёв ва бошқалар»), Эстеван («Қўзибулоқ қишлоги»), Горностаев («Любовь Яровая») каби ранг-баранг ва тўлақонли саҳнавий образлар яратиб, ўзбек актёрлик мактабининг шаклланишига муносиб ҳисса қўшди. Назруллаев ўзбек театрида биринчи бўлиб, Ҳусайн Бойқаро сиймосини бутун мураккаблиги билан гавдалантирган. «Алишер Навоий» фильмида эса Уста Жалолиддин образини яратди. Қандай роль уйнамасин, Назруллаев овози, юз ифодалари, тана ҳаракатларидан унумли фойдаланиб, Уз қаҳрамонларининг авваламбор инсоний моҳиятини, феълатвори-ни, кайфиятини ифода қилишга интилган. У, айниқса, кулгили ва ҳажвий образлар устаси бўлган.