НАЗРУЛЛАЕВ Нурилла (1870 – Самарқанд — 1939) — самарқандлик ёғоч ўймакори. Отаси уста Назрулладан ҳунар ўрганган. Назруллаев меҳнат фаолиятида ислимий ва паргари усулларини, чока пардоз, пахпардозларни унумли қўллаган; уйма нақшлар устаси сифатида шуҳрат қозонган. У безаган эшик, дарвозалар кўркамлиги, жозибали нақшлари б-н диққатга сазовор.