НЕАНДЕРТАЛЛАР

НЕАНДЕРТАЛЛАР — қад. қазилма одамлар, палеоантропларнинг бир гуруҳи. Неандерталлар скелет қолдиклари (бош мия қутиси, қовурғаларнинг бўлаклари, елка ҳамда сон суяклари ва б.). 1856 й. да Неандерталь водийсида (ГФР нинг Дюссельдорф ш. яқинида; номи шундан олинган), шунингдек, Осиё, Ўрта Осиё (қ. Тешиктош одами) ва Африкада топилган. Неандерталлар бўйи унча баланд бўлмаган (160 см га яқин), мияси йирик (1700 см3), лекин ҳозирги одамларникига нисбатан содда тузилган, кўзининг устида қалин бўртиғи бўлган. Неандерталлар бундан 200—35 минг йил аввал — вьюрм музлиги даврида Ғарбий Европада, одатда, ғорларда яшаб, йирик ҳайвонларни овлашган, қуроллар ясашган (Мустье маданияти). Олов ёқишни ва ундан фойдаланишни билишган, тўда бўлиб яшашган.

Ад.: Алексеев В. П., Становление человека, М., 1984.

Prev Article

НДОЛА