НЕФРИТ

НЕФРИТ (юн. nephros — буйрак; Н. нинг майда тошлари буйрак шаклида бўлганлигидан қадимда ўша тошлар буйракни даволаш хусусиятига эга деб ишонганлар, номи шундан) (геология да) — минерал, тремолит-актинолит қаторидаги амфиболларнинг микротолали тури, Са2 (Mg, Fe), [Si4Ou]2(OH, F)2. Жуда ингичка толалари чигаллашиб кетган агрегат қолида учрайди. Нефритнинг қовушқрклиги ва қаттиқлиги чигал толали агрегатлари микроструктураси билан боғлиқ. Ранги (сутранг-оқ, оч яшилдан яшил ва қўнғир яшилгача) Cr3,Fe2+ ва Ni2+ apaлашмаларига боғлиқ. Нефрит кам қолларда кулранг, тутунранг, оқ ёки қора рангда учрайди. Қаттикдиги 5,5— 6,5. Зич-лиги 2900—3000 кг/м3. Яхши силлиқланади. Нефритдан жуда қад. даврдан қурол. безак тош, декоратив бадиий буюмлар ясашда фойдаланилган. Амир Темур сағанасига ўрнатилган тош ҳам Нефрит даи ишланган. Н. Хитой, Ҳиндистон, Мьянма каби мамлакатлар маданий тарихида муҳим ўринни эгаллайди — император ва юқори мартабали тўраларнинг ажралиб туриш белгиси ҳисобланган. Кимматбаҳо заргарлик тошларидан бири. Табиатда серпентенит, пироксенли ва амфиболли кристаллик сланецлар ва б. нинг метаморфизмланишидан ҳосил бўлади. Нефрит, асосан, аллювиа.1 ётқизиқлардан майда тош ва харсажтош кўринишида ажратиб олинади. Йирик конлари Ёркенд, Хотан дарёлари ҳавзасида, Байкал кўли яқинида, Янги Зеландия о. да ва б. жойларда топилган.

Loading...