
НЕФРОН
НЕФРОН (юн. nephros — буйрак) — буйрак қилнайчалари; умуртқали ҳайвонлар ва одам буйрагининг асосий структуравий-функционал бўлаги (элементи). Буйрак коптокчаси ва ундан тармоқланиб чиқувчи буйрак каналчаларидан тузилган. Нефронлар сийдик ҳосил бўлиш жараёнида қондан моддалар ал-машинуви маҳсулотларини чиқариб ташлайди; бирламчи сийдик таркибидан сувнинг қонга қайта сўрилишини таъминлайди; оқсил, сув-туз, ишқорийкислотали муҳитни идора қилади, қон таркибини бошқаради. Ҳар бир буйракда тахм. 1 млн. Нефрон бўлади.