НЕФТЬ КИМЁСИ САНОАТИ

НЕФТЬ КИМЁСИ САНОАТИ — оғир саноатнинг нефть ва табиий ёнувчи газларни кайта ишлаш маҳсулотларидан, асосан, сунъий материаллар ҳамда буюмлар ишлаб чиқарадиган тармоғи. Нефть кимёси саноати корхоналарида сунъий каучук, асосий органик синтез маҳсулотлари (этилен, пропилен, полиэтилен, сирт-актив моддалар, бензол, бутадиен, ювиш воситалари, баъзи минерал ўғитлар), қоракуя, резина буюмлар (авто-покришкалар, резина-техника буюмлари ва кенг халқ истеъмоли моллари), асбест-техника буюмлари ишлаб чиқа-рилади.

Нефтни қайта ишлашнинг крекинг ва пиролиз каби янги усуллари жорий этилиши Нефть кимёси саноатининг вужудга келишига замин яратди. АҚШда крекинг газидан изопирил спирт (1918), алифатик кимёвий маҳсулотлар (1920), винилхло-рид ва б. и. ч. ўзлаштирилди. Ўзбекис-тонда Тошкент резина-техника з-дида (1944), Ангрен резина-техника акция-дорлик жамиятида (1975) синтетик ва табиий каучук, техник углероддан резина маҳсулотлари, автомобиль шиналари, шамоллатиш шлемлари, калиш ва б. махсулотлар, Шўртан газ-кимё мажмуасидз. табиий газдан полиэтилен плёнкалари ишлаб чиқарилади.

Нефть кимёси саноатининг тараққиёти нефтни қайта ишлаш миқёсининг кенгайиши ва такомиллашиши билан бевосита боғлиқ (қ. Газ саноати, Нефть саноати, Нефтни ишлаш саноати).

Абдураҳим Ортиқов.

Loading...