НЕФТЬ КОНЛАРИ

НЕФТЬ КОНЛАРИ — Ер пўстида маълум тектоник структурада жойлашган ва уни чиқариб олиш иқтисодий жи-ҳатдан фойдали ҳисобланган нефть уюмлари. Нефть конлари антиклиналь бурмаларда ва тектоник узилган моноструктурали табиий тутқичларда жойлашган. Нефть конларини тавсифловчи асосий пара-метрлар: кон майдонининг геологик тузилиши, локал структуранинг асосий структураларга нисбатан жойлашиши, турли структурали паланлар мавжудлиги, маҳсулдор горизонтлар, уюмлар тури, углеводородларнинг фазавий хрлати, захиралари, уларнинг майдон бўйлаб зичлиги ва б. Н. к. бир неча структурали қаватларни бирлаштириши мумкин. Уюмлар турига қараб конлар бир қатламли ёки кўп қатламли бўлади. Конда нефтнинг фазавий миқдорига қараб нефть, нефть-газ, газ-нефть, газ-конденсат-нефть конларига бўлинади. Ўзаро яқин жойлашган бир неча йирик нефть-газ конлари ҳавзаларни ташкил қилади.

Нефть конлари табиатда, асосан, чўкинди жинслардан ҳосил бўлганлиги сабабли бир ёки бир неча маҳсулдор қатламдан тузилади. Нефть конлари захиралари умумий (геологик) ва олиниши мумкин бўлган (саноат) захираларига бўлинади.

Нефть ва газ уюмлари тузилишига кўра, катламли гумбаз уюми (говакли жинсларда), қатламсиз гумбаз уюми (ғовак ёки дарзли жинсларда) ва стратиграфик чегараланган гуруҳларга бўлинади.

Нефть конлари Ер юзининг барча китъаларида, континентал шельфда учрайди. Жумладан, Мексика қўлтиғи нефть-газли ҳавзаси, Шим. денгиз, Каспий, Кора ва Ўрта денгизлар ва б. сув хав-залари тубидаги жинсларда мавжуд. Нефть ва газ конлари протерозой эрасидан тўртламчи давргача бўлган қатламлар орасида жойлашган. Хорижда 19-а. да Апшерон я. о., Грозний ш. яқинида, Краснодар ўлкаси, Челикен я. о. ва б. жойларда топилган. Кейин-роқ Туркманистон, Қозоғистон, Украина, АҚШ, Нигерия, Яқин Шарқ мамлакатларида ҳам Нефть конлари ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нефть ва газлилиги аниқданган 5 регионда (Бухоро—Хива, Устюрт, Сурхон-дарё, Ҳисор жан.-ғарби ва Фарғона) нефть ва газни қидириш бўйича регионал ишлар олиб борилмоқда. Натижада 450 дан ортиқ суюқ ва газсимон углеводород йиғилмалари аниқланган бўлиб, улар 155 конда мужассамлашган.

Ҳоз. гача маълум бўлган конларда углеводород захираси миқдори бўйича Конлардан нефть чиқариш. биринчи ўринда (74,3%) кичик, иккинчи ўринда ўрта (14,4%), учинчи ўринда йирик (10%) ва тўртинчи ўринда (1,3%) уникал конлар туради. Углеводород конларининг 66% Бухоро—Хива, 17,5% Фарғона, 7% Сурхондарё, 5,7% Ҳисор жан-ғарби ва 3,2% Устюрт регионларида жойлашган. Маҳсулдорликнинг стратиграфик диапазони палеозойдан (Устюрт региони) неоген (Фаргона региони) ётқизиқлари оралиғини қамраб олган. Фарғона регионида қидирув ишлари жадал олиб борилди. Дастлабки кон (Чи-мён) 1900 й. да очилган. 1980-й. ларнинг бошигача Фарғона региони нефть қазиб олиш, захираларни ошириш суръати бўйича Ўзбекистонда етакчи ўринда эди.

Фарғонадаги нефть конларини ўрганиш ва ўзлаштиришда ўзбекистонлик олимлардан О. М. Акрамхўжаев, П. К. Азимов, О. С. Вялов, М. С. Сайдалиева, А. Ҳ. Ҳожи-матов ва б. салмоқли ҳисса қўшдилар. 1985 й. дан бошлаб суюқ углеводородларни чиқариб олиш бўйича Бухоро—Хива региони Фаргона регионидан ўзиб, Ўзбекистонда етакчи ўринни эгаллади. Бу регионда нефть, газ ва конденсат захираларини оширишда Нефть конлари. Алимухамедов, Т. Л. Бо-божонов, А. В. Вахрбов, А. Г. Иброхимов. В. А. Кулагин ва б. бир қанча олим ва и. ч. мутахассисларининг ҳиссаси бор.

Ўзбекистонда саноат аҳамиятига эга бўлган 86 та нефть кони очилган, улардан 36 таси нефть конлари, 24 таси нефть-газ ва газ-нефть конлари ва 26 таси нефтьгазконденсат конлари тои-фасига киритилган ва ҳоз. нефть 63 кондан чиқариб олинмоқда. Ҳоз. нефть қазиб олиш суръатида разведка қилинган нефть захираси республика эҳтиёжини 30 й. дан ортиқроқ муддатга таъминлайди. 14 та нефть конида разведка ишлари олиб борилмоқда ва уларнинг жами захираси 185 млн. т ни ташкил этади.

Ўзбекистон регионлари бўйича нефтнинг башоратли ресурслари нотекис так,симланиб, уларнинг асосий кисми Фаргона (74,8%) ва Сурхондарё (10,5%) регионларида мужассамланган. Фарғона регионида нефтнинг башорат қилинган ресурслари, асосан, палеоген ва неоген ётқизикларида баҳоланган.

Бухоро—Хива регионида нефтнинг башорат қилинган ресурслари юқори юранинг карбонат ётқизиқлари ва қуйи бўрнинг терриген ётқизиклари билан боглик. Ўртача ва нисбатан йирик нефть конларининг очилиши Сурхондарё мегасинклиналининг туз ости ётқизиқларида кутилмоқда. Устюрт региони Каспий олди синеклизаси билан таққосланганда геологик тузилишдаги ўхшашликлар аникланиб, бу регионда палеозой ётқизиқларининг нефтлилигини баҳолаш имконини берди.

Ўзбекистонда нефть қазиб олиш узок, йиллик соҳа бўлишига қарамасдан шўролар режими даврида ўз эҳтиёжини қоплай олмаганлиги сабабли ҳар йили 6,0 млн. т нефть четдан олиб ке-линар эди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда нефть қазиб олиш суръати динамик тарзда ўсиб бормоқда (1999 й. да 8,2 млн. т) ва суюқ ёқилғига бўлган эҳтиёж тўла қопланмоқда.

Loading...