НЕФТЬ САНОАТИ

НЕФТЬ САНОАТИоғир саноат соҳаси. Нефть ва газ конларини қидириш, кон қудуқлари қазиш, нефть ва нефть билан аралаш чиқадиган газни қазиб олиш, нефть газини қайта ишлаш, нефтни қувурлар орқали жўнатишни ўз ичига олади. Нефть саноати нефть қудуқларини механик усулда қазишга ўтилган даврдан (АҚШ, 1859) ривожлана бошлади, деб ҳисобланади. Россияда 1-нефть қудуғи Кубанда 1864 й. да қазилган. Нефть саноати Канадада 1862 й. дан, Венесуэлада 1917 й. дан, Эронда 1908 й. дан пайдо бўлган.

Ўзбекистонда дастлабки нефть кони 1904 й. да очилган (Фаргона водийсидаги Чимён нефть конида 278 м чуқурликдан суткасига 130 т нефть олинган). Ўша йили Ванновск (ҳоз. Олтиариқ) т. й. стясида нефтни кайта ишлаш з-ди ишга туширилди. Ўзбекистонда нефть саноатининг пайдо бўлиши шу санадан бошланади. Кейинроқ Фаргона ботиғида Ёрқўтон, Селрохс конлари ҳам очилди, Чимён-Ванновск нефть қувури қурилди, нефтни қайта ишлаш з-ди кенгайтиридди. Шу даврда рус ва чет эл капитали нефть қазиб олиш, уни кайта ишлаш, нефть маҳсулотларини сотишни тўла ўз назоратига олди. «Санто» — Ўрта Осиё нефть савдоси ширкати ташкил этилди. 1913 й. да жами 13 минг т нефть қазиб олинди. Октябрь тўнтаришидан кейин нефть конлари ва нефтни қайта ишлаш корхоналари национализация қилиниб, нефть конларини излаш, ишга тушириш ҳам шўролар ҳокимияти их-тиёрига ўтказидди. Ўзбекистонга бошқа республикалардан, айниқса, Россиядан кўплаб мутахассислар кела бошлади. Қўқон ш. да «Ўзбекнефть» (1924), Тер-миз ш. да «Термизнефть» (1936) трестлари ташкил қилинди. Қўқон нефть тех-никуми (1935) очилди. Урушгача бўлган даврда Сурхондарё вилоятида ҳам нефть конлари очилди ва ишга туширилди (1935; Учқизил, Хавдаг). 1940 й. да мамлакатда нефть олинадиган конлар сони 11 тага етказилди.

1941—45 й. ларда янги нефть конлари (Фарғона водийсида Жан. Оламушук, Полвонтош, Андижон) очилди ва тез фурсатда ишга туширилди. Олтиариқ з-ди кенгайтирилди. Ўша даврда республикада нефть саноатининг инфратузйлмаси ҳам вужудга келди. 1941 й. да 196 минг т, 1945 й. да 478 минг т нефть қазиб олинди, 50-й. лардан нефть конларида телемеханизация воситалари қўлланил-ди, турбинали бурғилаш жорий қилина бошлади. 1959 й. да Фарғона водийси ва Сурхондарё вилоятидаги 9 нефть конининг ўзидан 1460 минг т дан зиёд нефть олинди. Уша даврда Бухоро-Хива ҳудудларида топилган нефть конлари ишга туширилди, уларнинг негизида нефть ва газ қазиб олиш бошқармаси ташкил этидди. 70-й. лар бошидан айрим нефть конларидаги захираларнинг тугаши натижасида нефть қазиб олиш камайди. Янги нефть конларини топиш учун чу-қур қудуклар қазиш ўзлаштирилди. Во-рухда 5200 м, Ғумхонада 5670 м, Чуст-Попда 5805 м, Мингбулоқда 6006 м ўта чу кур нефть қудуклари бурғиланди.

1985 й. да Бухоро-Хива провинциясида яхши таркибли, нефть-газ конден-сатли Кўкдумалоқ кони очилди.

Ўзбекистон Республикаси мустакилликка эришганидан сўнг Нефть саноатини ривожлантириш масаласи муҳим ишга айланди. 1992 й. 23. дек. да нефть ва газ саноати ҳамда у билан боғлиқ барча корхона, ташкилот, муассасалар ягона бошкарувга бирлаштирилиб, «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациям ташкил этилди. 1993 й. Фарғона ботиғининг ўта чуқур қатламларидан (Мингбулоқ тузилмасидан) нефть отилиб чикди (қидирувбурғилаш ишлари давом этмоқда). Республика нефть саноати халқ хўжалигининг нефтга бўлган талабини тўлиқ қондириш имкониятларига эга. Айниқса, Кўкдумалоқ кони жадал суръатлар б-н ишга туширилди. 1995 й. да Ўзбекистонда 7 млн. т га яқин нефть ва конденсат қазиб олинди. 1991—2003 й. ларда Ўзбекистонда нефть ва газ конденсатини олиш 2,8 марта ошди (1990 й. да 2,81 млн. т; 1997 й. да 7,9 млн. т) ва 1995 й. да нефть импортини тугатиб, республиканинг нефть мустақиллигини таъминлашга имкон яратди. 2001 й. нинг янв. га келиб Ўзбекистонда 59 кондан нефть олинди, 17 та кон ишлатишга тайёрланган ва кон-сервацияда. 13 та кон қидирув ҳолатида. Нефть қазиб олиш ва конларни излаб-текшириш бўйича ЎзбекистонМалайзия қўшма корхонаси (Ўз-Малойл) (1994) ташкил этилди. Ўзбекистон нефть мустақиллигига эришгач, четдан нефть ва нефть маҳсулотлари ташиб келтиришга зарурат қолмади. 2000 й. да Ўзбекистон Нефть саноатида газ конденсата билан бирга 7,53 млн. т нефть қазиб олинди.

Нефть-кимё саноатининг ривожланиши туфайли ҳоз. замон иқтисодиё-тида нефтнинг аҳамияти ортиб бормоқ-да. Жаҳонда Нефть саноати АҚШ, Россия, Буюк Британия, Саудия Арабистони, Эрон, Қувайт, Венесуэла, Хитой ва б. мамла-катларда ривожланган.

Абдураҳим Ортиқов.

Loading...