НЕФТЬ

НЕФТЬ (туркча neft, форс, нефт) , қорамой — суюқ ёнувчи қазилма бойлик, органик бирикмаларнинг, асосан, углеводородларнинг мураккаб аралашмасидан иборат модда. Ер юзасидан, асосан, 1,2—2,0 км чукурликдаги ер ости гумбазларининг ғовак ёки серёриқ тоғ жинслари (қум, қумтош, оҳактошлар)да жойлашган. Чиқарилаётган Нефть, асосан, бурғиланган қудуклардан олинади.

Нефть ўта муҳим ёнилғи-энергия манбаи бўлиб, бензин, керосин ёнилғиси, мазут, мойлаш материаллари ва битумлар олишда асосий хом ашё сифатида ишлатилади.

Нефть кора ёки қўнғир, баъзан оч малла рангли бўлиб, ўзига хос ҳиди бор. Зичлиги 750—970 кг/м3. Зичлиги 20° да 850 кг/ м3 дан паст бўлган Нефтьлар енгил, 851 —885 кг/м3 — ўртача оғирликдаги ва 885 кг/м3 дан юқорилари оғир Нефть ҳисобланади. Қайнаш т-раси 28° дан юкрри. Қотиш т-раси —60°дан —26° гача, 50° даги крвушоклиги 1,2—55 мм2/с, солиштирма иссиқлик сиғими 1,7—2,1 кЖ/ (кг. К), ёниш иссиклиги 43,7—46,2 МЖ/ кг га тенг. Чақнаш ҳарорати 35 — 120°. Органик эритувчиларда эрийди, сувда эримайди, лекин сув билан турғун эмульсия ҳосил қилади.

Нефть таркибида парафин, нафтен ва аро-матик углеводородлар бўлади, углерод 82—87%, водород —11,5—14,5%, олтингугурт 0,1—5,5%ни ташкил этади. Бундан ташқари, ванадий, никель, кальций, магний, темир, алюминий, кремний, натрий каби 20 дан ортиқ элементлар, 5% гача ҳар хил аралашмалар — нафтен кислоталар, асфальт-смола моддалар, меркаптанлар, водород сульфид, тиофен ва тиофанлар, дисульфидлар, пиридин, пиперидин ва б. мавжуд. Нефть таркибидаги олтингугурт миқдорига қараб кам олтингугуртли (0,6% гача), олтингугуртли (0,6—1,8%) ва кўп олтингугуртли (1,8%дан ортиқ) синфларга бўлинади.

Баъзи олимлар Нефтьни табиатдаги кимёвий ўзгаришлар натижасида ҳосил бўлган деб ҳисоблаганлар. Бу ҳакда 2 қарама-қарши фикр — анорганик ва органик гипотезалар мавжуд. Анорганик гипотеза асосчиси француз кимёгари М. Бертло (1866) Нефть ер каърида карбонат кислотанинг ишкррий металларга таъсири натижасида, шунга ўхшаш, Д. И. Менделеев (1877) ер қаърига синиш зоналари орқали тушган сувнинг углеродли металл (карбид) ларга таъсири натижасида ҳосил бўлган, деган фикрни билдирганлар.

20-а. бошларида эса Нефть ҳосил бўлишининг органик гипотезаси ривожланти-рилди ва чўкинди жинслардаги сапропель (органик балчиқ) билан Нефть узвий ало-қада деб топилди. Бу гипотезага кўра, Нефть кўл ва денгиз остида чўкинди жинслар билан бирга чўкадиган ҳар хил йирик ҳайвонлар (қад. ихтиозаврлар, китлар ва кашалотлар)дан тортиб планктонларгача бўлган жониворлар ва ўсимлик қолдиқларидан ҳосил бўлган. Денгиз ва кўл тубида йиғилган органик модданинг бир қисми денгиз жониворларига озиқ бўлса, бир қисми сувда эриган кислород билан оксидланиб йўқолган ва органик модданинг жуда оз (2—3% гача) миқдори денгиз тубида лойқага аралашиб, унга қорамтир туе берган. Лойка ичида органик модда кислородсиз муҳитда анаэроб бактериялар таъсирида ўзгарган. Чўкинди жинслар таркибидаги сапропелнинг бир неча млн. йиллар давомида ўзгариб Нефть ҳосил бўлиши лаб. синовларида амалий жиҳатдан ўрганилган. Бунда Ер пўстининг 1200—1500 м чуқурлигидаги органик моддаларнинг мураккаб молекулалари парчаланиб, газеимон, суюқ ва қаттиқ углеводородлар ажралиб чиқиши мумкин. Ундан ҳам чуқурроқ (3000—4000 м)да жараён янада тезлашиб, Нефть ҳосил бўлишининг бош фазасини вужудга келтирган ва углеводородлар максимал миқдорда ажралиб чиққан.

Нефть ли қатламлар Ер пўсти тарихининг ҳамма даврларига мансуб қаватларида учрайди, аммо энг кўп захираси девон, юра, бур ва тўртламчи давр ётқизиқларида жойлашган. Нефть ли қатламлар майд. 1000 км2, қалинлиги 100 м гача етиб, бир конда бир неча Нефть ли катлам мавжуд бўлиши мумкин.

Нефть жуда кддимдан ишлатиб келинган. Яқин Шаркда жойлашган қад. давлатларда аҳоли Н. ва битумдан фойдаланганлиги ҳақида маълумотлар сақланиб қолган. Жумладан, тарихий манбаларда Сурия ва Ироқцан оқиб утадиган Фурот дарёсининг соҳилларида мил. дан 4—6 минг йил аввал, икки даре оралиғига жойлашган Шумер давлати (ҳоз. Ироқ)да, Бобилда, Қад. Мисрда юнон ва римликлар идишлар ясашда, ҳайкалларни безашда, сарой ва йўл қурилишларида, жасадларни бальзамлаш ва мумиёлашда Нефть ишлатганликлари қайд этилган. Нефть куйган жойни, шиш, ревматизм ва тери касалликларини даволашда ишлатилган. Юнон табиби Гиппократ Н. билан тайёрланган дорилар таркибини, италиялик маш-ҳур сайёх. Марко Поло (1254—1324) Кавказда «ер мойи» борлигини, ундан ёнилғи сифатида фойдаланиш ва туяларни даволашда ишлатиш мумкинлигини ёзиб қолдирганлар. Кдц. шарқда Нефтьдан ҳарбий мақсадларда ҳам фойдаланганлар. Шунингдек, мил. ав. 331 й. Н. дан Генуя (Италия) кўчаларини ёри-тишда фойдаланганликлари маълум.

Нефть чиқариш қадим замонлардан маълум. Мил. ав. Киссияда Нефть қудуклардан чиқарилган. Мидия, Бобил ва Су-рияда Нефть очиқ сув ҳавзалари юзидан йиғиб олинган. Ўша даврда ерни бур-ғиламасдан ер ёки сув юзасидаги, қудукдардаги тайёр Нефтьни йиғиб олганлар. 15-а. да Италияда Нефть ли қумтош ва оҳактошларни қиздириб ва сиқиб Нефть олинган. 1868 й. да Қўқон хонлигида кўлдан ариқларда оқиб чиқадиган сув юзасидан Нефть йиғиб олинган; бунинг учун ариқларга остидан сув ўтадиган, юзида эса Нефть йиғиладиган тўсиқ қилинган. 17-а. да Бокуда қудуқлардан Нефть чиқарилган. Бундай қудуқларнинг чуқ. 27 м гача бўлиб, деворлари тошлар ёки ёғочлар билан мустаҳ-камланган.

Ўзбекистонда Нефть чиқариш 1876 й. дан бошланган. Фарғонанинг Қамишбоши қишлоғида тадбиркор Д. П. Петров томонидан 19-а. нинг 80-й. лари бошида 25 метргача бурғиланган 2 та қудуқнинг ҳар биридан кунига 10 пуд (160 кг) гача Нефть чиқарилган.

19-а. нинг 60-й. ларидан Нефть бурғи қудуқлари орқали чиқарила бошлади. 1865 й. да АҚШда биринчи марта Нефть механик усулда (насос ёрдамида) чиқарилган. Бу усул 1874—95 й. ларда Грузия, Боку ва Гроз-нийдаги конларда ҳам жорий этилган. Нефтьни бурғи кудуклари орқали чиқариш усули, асосан, 20-а. нинг 30-й. ларига келиб анча такомиллашди.

Нефть чиқариш учун Нефть атрофида жойлашган сув ёки газ босимини ошириш усули билан қатлам ғовакларидаги Нефть қудуқ забойига йиғилади. Сув босими, одатда, бошланғич Нефть захирасининг 50—80% ини, газ эса атиги 20 — 50%ини сиқиб чиқаради. Одатда, та-шқаридан берилаётган сув қазиб чиқарилаётган Нефтьнинг ўрнини тўла эгаллай олмаганлигидан босим камайиб кетади. Натижада Нефтьнинг фаввора бўлиб табиий отилиши тугайди. Шундан кейин Нефть компрессор ёрдамида чикарилади.

Нефтьни компрессор билан чиқаришда қудуққа Нефть гази ёки ҳаво ҳайдалади; улар Нефтьга аралашиб, зичлигини камайтиради, натижада Нефть ва газ аралашмасининг сатҳи кудуқ юзасигача кўтари-либ, Нефтьнинг фаввора бўлиб отилиши давом этади. Нефть қудуклардан Нефть насоси ёрдамида ҳам чиқарилади.

Қатлам босимининг пасая бориши натижасида қудуқ дебитининг тушиши Нефть чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштиради. Нефть конларини ишга тушириш назарияси, айниқса, ер ости гидрогазодинамикасининг ривожланиши натижасида Нефть чикаришнинг янги усуллари ишлаб чиқилди. Буларда Нефть қатламларига сув ёки газ ҳайдаш йўли билан қатлам босимини бутун эксплуатация мобайнида деярли бирдай ушлаб туриш мумкин.

Ад.: Акрамходжаев А. М., Генезис нефти и газа, М., 1967; Геология и методы изучения нефтегазононости древних дельт: М., 1986.

Эҳсон Умаров.

Loading...