
НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ САНОАТИ
НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ САНОАТИ — оғир саноат тармоғи, нефтни кайта ишлаш ҳамда нефть маҳсулотлари и. ч. ни қамрайди. Нефтдан турли маҳсулотлар олиш қадимдан маълум бўлсада нефть конларини қидириш, ундан саноат усулида қимматбаҳо маҳсулотлар олиш 19-а. нинг 1-ярмида пайдо бўлди. Ўзбекистонда Нефтни қайта ишлаш саноатининг тўнғич корхонаси Ван-новск (ҳоз. Олтиариқ) нефть з-ди 1904 й. да ишга туширилган.
2-жаҳон урушидан кейинги йилларда Ўзбекистонда янги нефть конлари очилиши билан Нефтни қайта ишлаш саноати жадал суръатлар билан ривожланди, техника даражаси ва и. ч. кўлами ўсди. 1959 й. да Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 1нав-бати ишга туширилди. Кўкдумалоқ нефть-газ кони очилганидан кейин Франциянинг ТЕКНЕП фирмаси билан ҳамкорликда Бухоро вилоятининг Қо-ровулбозор туманида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 1996 й. да қуриб битказилди. 1997 й. да юқори сифатли сурков мойлари и. ч. га ихтисослашган Ўзбекистон—АҚШ «Ўз-Тексако» қўшма корхонаси ташкил этилди. 2000 й. да Фарғона нефтни қайта ишлаш з-ди тўлиқ таъмирланди. Мазкур з-д сурков мойлари ва ёнилғи и. ч. га ихтисослашган, и. ч. бўйича 30 дан ортиқ тех-нологик қурилмага эга, Олтиариқ нефть з-ди эса ёнилғи йўналишида.
Нефтни қайта ишлаш з-дларида юқори октанли бензин (шу жумладан, Б-92 авиабензини), дизель ёнилғиси, кокс, парафин, мотор мойларига қўшилмалар, енгил автомашиналар учун мотор ва сурков мойлари (компрессор, турбина, ур-чуқ мойлари), керосин, битум, мазут каби 50 турдан ортиқ нефть махсулотлари ишлаб чиқарилади. Янги маҳсулот турлари и. ч. ни ўзлаштириш дастурига мувофиқ янги технологиялар ўзлашти-рилмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда нефть (газ конденсата билан бир-га) казиб олиш ҳажми кескин оширилди. Нефтни қайта ишлаш саноати АҚШ, Япония, Германия, Италия ва Буюк Британияда, айниқса, ривожланган (яна қ. Ёқилғи саноати, Нефть саноати).
Абдураҳим Ортиқов.