НЕГИЗ

НЕГИЗ — сўзнинг шаклини ҳосил қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган тил бирлиги; сўзнинг «ўзак + ясовчи қўшимча» шаклидаги қисми (иш — ўзак, чи — сўз ясовчи қўшимча, демак: ишчи — негиз), ундан кейин қўшиладиган қўшимчалар сўзнинг грамматик шаклини ҳосил қилади. Негизнинг ҳосил бўлиши янги луғавий бирлик билан алоқадор. Ўзбек тилида қўшимчалар ўзакдан кейин қўшиладиган хусусиятга эга бўлганлигидан, Негиз асосан «ўзак + ясовчи қўшимча» шак-лида бўлади, лекин бошқа тиллардан кирган олд қўшимчалар мавжудлиги ва бу қўшимчаларнинг сўз ясовчиларга мансублиги Негизнинг «олд қўшимча + ўзак» (бадавлат), шунингдек, «олд қўшимча + ўзак + ясовчи» (нотинч) шакллари ҳам борлигини кўрсатади. Демак, Негиз морфемаларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади, яъни қўшимча ор-қали ўзакдан Негиз яратилади ёки бир Негиздан бошқа Негиз ҳосил қилинади (Мас, темирчилик сўзида темир + чи = бирламчи Негиз, темирчи + лик иккиламчи Негиз ва ясама сўз тушунчалари ўзаро алоқадор, лекин бошқа-бошқа ҳодисалардир. Баъзи адабиётларда асос, ўзак-негиз терминлари ҳам Негиз сўзининг си-ноними сифатида қўлланади.

Неьмат Маҳкамов.

Loading...