НЕМАН

НЕМАН (литовча Нямунас) — Белоруссия, Литвадаги дарё (қисман РФнинг Калининград вилояти ҳудудидан оқади). Уз. 937 км, ҳавзасининг майд. 98200 км2. Минск қирларининг жан. дан бошланади. Болтиқ денгизининг Куршский қўлтиғига дельта ҳосил қилиб қуйилади. Неман қуйи қисмида икки тармоққа бўлинади: Русне (асосий) ва Гилия. Неман ҳавзасида кичик кўллар кўл. Крр, қуйи қисмида ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача сув сар-фи 678 м3/сек. Дек. да музлайди. Март охирида, айрим вақтда фев. ёки апр,да муздан бўшайди. Асосий ирмоклари: ўнгдан — Березина, Мяркис, Нярис, Нявежис, Дубиса, Юра, Ми-ния; чапдан — Шчара, Шяшупе. Бир-штонасдан қуйилиш жойигача мунтазам равишда кема қатнайди. Ёғоч оқизилади. Неманда Каунас, Гродно, Друскининкай, Алитус, Пренай, Бирштонас, Юрбаркас каби шаҳарлар жойлашган.

Loading...