НЕЪМАТЛАР

НЕЪМАТЛАР — кишиларнинг кундалик ҳаётий эҳтиёжларини қондиришга, уларга наф беришга қодир бўлган жами нарсалар. Неъматлар истеъмол Н. лари (кишиларнинг бевосита эҳти-ёжларини қондиради), ресурслар (истеъмол Неъматларлари и. ч. учун зарур Неъматлар)га; ўз тузилмасига кўра, хусусий ва иж-тимоий Неъматларга бўлинади. Хусусий Неъматлар якка истеъмол этиладиган, ижтимоий Неъматлар бутун жамият фойдаланиши мумкин бўлган, истеъмолда чеклаш бўлмаган Н. дир (қ. Моддип фаровонлик). Неъматлар истеъмолга очиклиги жиҳатидан меъёрий (истеъмолчиларнинг да-ромадлари ўсишига қараб истеъмол қилиниши, талаб ортиб борадиган Н.) ва чекланган (ноёблиги ёки миқ-дори чекланганлиги сабабли и. ч. ва тақсимлаш зарур бўлган Н.)га бўлинади. Чекланган Н. га талаб уларнинг миқдоридан анча ортиқ бўлгани учун ҳам улар нархга эга бўлади. Ҳаво, қуёш нури кабиларни истисно қилганда амалда барча Н. чекланган Н. сирасига киради.