
НЕМИС ТИЛИ
НЕМИС ТИЛИ — ҳинд-европа тиллари оиласидаги герман тиллари гуруҳига мансуб тил. ГФР, Австрия Республикаси, Швейцария Конфедерацияси (қисман), Люксембург Герцоглиги (қисман), Бельгия Қироллигининг расмий тили. Россия Федерациясида, Шим. ва Жан. Американинг бир канча мамлакатларида ҳам тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 110 млн. кишидан ортиқрокдир. Немис тили франк, сакс, туринг, алеманн, бавар сингари ғарбий герман кабилалари шевалари асосида таркиб топган ва қуйи немис, ўрта немис ва жан. немис лаҳжаларига, ҳар бир лаҳжа гуруҳи эса ғарбий ва шар-қий гуруҳчаларга ажралади. Немис тилининг тараққиёт тарихида миллий тилгача бўлган (16-а. гача) ва миллий тил (18-а. дан) даврлари фарқланади; 16—17-а. лар ўтиш даври ҳисобланади. Ҳоз. ада-бий тил меъёрларининг шаклланиши асосан 18-а. охирида тугалланиб, бу даврда грамматик тизим ва имло барқарорлашган.
Ҳоз. Немис тили фонологик тизимида монофтонг ва дифтонглар 45 фоизни ташкил этади (16 унли фонема ва 3 дифтонг); ундошлар тизими 18 ундош фонема ва 2 қоришиқ товушдан иборат. Барча фонемалар ҳосил бўлиш ўрни, усули ва талаффузи жиҳатидан ўзаро фарқданади, муайян ўзига хосликларга эга. Грамматик қурилиши аналитиксинтетик хусусият б-н ажралиб туради. Мас, отларда жинс ва келишик шакллари, асосан, аналитик тарзда, сон категорияси эса синтетик тарзда ифодаланади. Бу ҳолат бошқа сўз туркумларидаги шакллар ифодасида ҳам ку-затилади. Гапнинг асосий тури феъл марказли ran. Ясама, қўшма феъллардан ифодаланган кесим қисмларининг ran таркибида дистант ҳолатда қўлланиши Немис тилининг алоқида хусусияти ҳисобланади.
Сўз ясаш воситалари тизими яхши ривожланган; сўз қўшиш билан от (асосан, термин) ясалиши кенг қўлланади. Луғат таркибида асл немисча сўзлар қатори лотин, француз, итальян, инглиз ва б. тиллардан ўзлашган сўзлар ҳам кўплаб учрайди. Ёзуви лотин графикасига асосланган.
Адабий Немис тилининг Австрия ва Швейцариядаги вариантлари Германиядаги вариантидан адабий тилдан турлича фойдаланиш ва унинг лаҳжалар ҳамда сўзлашув тилига муносабати нуқтаи назаридан ўзаро фарқданади.