НЕМИСЛАР

НЕМИСЛАР (ўзларини дойче деб атай-дилар) — халқ, Германиянинг асосий аҳолиси (74,6 млн. кишидан ортиқ). Умумий сони 86 млн. киши (1990-й. лар ўрталари), жумладан, Россия Федера-циясида 843 минг киши, Қозоғистонда 958 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Немис тилида сўзлашади. Диндорлари — протестантлар (асосан, люте-ранлар) ва католиклар.

Немис халқининг этник асосини мил. 1-минг йиллик ўрталарида Рейн ва Одер дарёлари оралиғида яшаган қад. герман қабилалари: франклар, сакслар, баварлар, алеманнлар, тюринглар, тевтонлар, кимврлар қабилалари иттифоқлари ташкил этган. Бу иттифоқ намояндалари 10-а. га келиб ўзларини — «тевтонлар» деб атай бошлаганлар. Немислар 9-а. да элат бўлиб шаклланган. Немис халқининг шаклланиши жараёнида (12—13-а. лар) ғарбий славян (полаб) ва Бол-тиқбўйи қабилалари (прусслар ва уларга қардош литва қабилалари) ҳам қатнашган. 1871 й. да Пруссия етакчилигида Германиянинг сиёсий ва иктисодий бирлашуви немис миллатининг шаклланишини, асосан, ниҳоясига етказган. Немисларнинг аксарияти юксак ривожланган саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд.

Loading...