НЕОФРЕЙДИЗМ

НЕОФРЕЙДИЗМ — ҳоз. замондаги, айниқса, америка фалсафаси ва психологиясидаги оқим. 1930-й. лар охирида психоанализни америка социологик ва этнографик назариялари билан бирлаштириш жараёнида пайдо бўлди. Асосий вакиллари: К. Хорни, X. С. Салливан, Э. Фромм. Шахслараро муносабатлардаги ички психологик жара-ёнларнинг муҳим томонини четлаб, Неофрейдизм психологик нормаларни шахснинг ижтимоий муҳитга мослашуви сифатида изохлайди. 3. Фрейднинг либидо ва сублимация ҳақидаги таълимотини Неофрейдизм четга суриб қўяди ва ё умуман ғайри-шуурийлик ролини инкор этади ёки унда ижтимоий ва психик структуралар ўртасидаги боғловчи ҳалқани кўради.

Prev Article

НЕОФАШИЗМ

Next Article

НЕПЕР