
НЕОКЛАССИЦИЗМ
НЕОКЛАССИЦИЗМ — 19-а. 2-ярми – 20-а. лар санъатида антик санъат, Уйғониш даври санъати ва классицизмнинг мумтоз анъаналарига таянган ижтимоий йўналиш ва ғоявий мазмун жиҳатидан турлича бўлган оқимларни ифодаловчи атама. Неоклассицизм (ўтмиш санъатга мурожаат этиш дастури сифатида) жонли борлиққа қандайдир «абадий» эстетик қадриятларни қарама-қарши қўйишга интилиш заминида пайдо бўлган (рассом X. Маре, А. Фейербах, ҳайкалтарош А. Хильдебранд ва б.). «Неоклассицизм» атамаси 17а. — 18-а. 1-ярмидаги класси-цизмдан фарқлаш мақсадида 18-а. 2-ярми —19-а. 1-чорагидаги классицизмга нисбатан ҳам қўлланади. Неоклассицизм, айниқса, меъморлик ва тасвирий санъатда кенг тар-қалди, шунингдек, адабиёт ва мусиқа тараққиётига ҳам таъсир кўрсатган.
Меъморликда 20-а. бошларида модерннинг ўта ҳашамдор ва ноаниқ курилмаларига акс таъсир сифатида ёрқин намоён бўлди (О. Перре — Франция; П. Беренс — Германия; О. Вагнер — Австрия ва б.). 30-й. ларда Италия ва Германия меъморлигида дабдабали иншоотлар қурилишида кенг қўлланди. 50-й. лардан, асосан, АҚШ расмий иншоотларида ривожланди (Э. Стоун, Г. Гроппиус, Ф. Жонсон ва б.), Россия (И. Жолтовский, И. Фомин ва б.) меъморлари ижодида намоён бўлди.
Тасвирий санъатда «Неоклассицизм» атамаси кенг қамровли бўлиб, турли бади-ий оқимларга нисбатан қўлланади, классик образнинг ички уйғунлигини замонавий ҳаётдаги номутаносиблик-ка қарама-қарши қўйиш хоҳиши кучли ифодаланади. Неоклассицизмнинг ҳайратга со-лувчи айрим нуқталари прерафаэлитлар (19а. ўрталари) ижодида сезилади. Яхлит ҳодиса сифатида немис неоиде-ализми (1870-й. охири)нинг назарий қарашлари ва амалиётида намоён бўлди; имперессионизмдан таъсирла-ниш кўринишларидан бири сифатида кенгтарқалди. 19-а. охири —20-а. бошларида сўнгги академик анъаналар билан антик санъат дастурларини уйғунлаштирган Неоклассицизм модерн услуби билан яқинлашган. Ҳайкалтарошлар А. Майоль, Э. А. Бурдель (Франция), Г. Вигеланн (Норвегия), К. Миллес (Швеция), С. Т. Коненков, А. Т. Матвеев, С. Д. Меркуров (Россия) ва б., рассомлар Ф. Ходлер (Швейцария), П. Тови де Шаванн, М. Дени (Франция), В. А. Серов, А. Е. Яковлев (Россия) ва б. ижодида инсонпар-варлик асослари сакданди. 20—30-й. лар тасвирий санъатида баъзи оқимлар (футуризм, кубизм ва б.)га жавоб тарзида пайдо бўлган оқим ва йўналишларнинг ҳам Неоклассицизмга алоқадорлиги кузатилади. Ўз навбатида Неоклассицизм хам Германия, АҚШ ва б. мамлакатлар санъати оқимларига таъсир кўрсатган.
М усик, ада 20-а. да мусиқий романтизм ва, айниқса, экспрессионизм услубларига акс таъсир сифатида ривож топган. Илк классик ҳамда ундан ол-дин бўлган баъзи услублар (Мас, ба-рокко) нинг мусиқий хусусиятларини тиклашга асосланган. Неоклассицизм асарлари по-лифоник воситаларнинг ривожланган-лиги, мусиқа шакли мантиқий қоидаларига асосланганлиги, бадиий образлар объектив рухда яратилганлиги билан ажралиб туради. Йирик вакиллари: И. Стравинский, П. Хиндемит, Б. Барток, А. Казелла, О. Респиги, А. Лютославский ва б. Ўзбекистонда Неоклассицизмга Ф. Янов-Яновский, Т. Қурбонов ва б. мурожаат қилган.