НЕОЛИТ

НЕОЛИТ (нео… ва юн. lithos — тош) — янги тош даври, тош даврининг сўнгги босқичи. Осиё ва Европа минтақаларида қайд этилган ва қазиб ўрга-нилган. Неолит даври осори атиқаларининг аксарияти мил. ав. 6—3-минг йилликлар билан саналади. Тош давринчт бу янги босқичи қарийб 3 минг йил давом этган. Неолит даврида одамзоднинг тур-муш тарзи ва иқтисодий ҳаётида бир қатор йирик туб ўзгаришлар содир бўлади. Овчилик ва теримчилик каби табиатга боқим ҳаётий машғулотлар негизида ибтидоий деҳқончилик ва хонаки чорвачилик юзага келиб, кишилик тарихида илк бор дастлабки ишлаб чиқарувчи хўжаликларга асос солинди. Неолит одамининг хўжалик ҳаётидаги тараққиёт тақозоси билан сополдан идиш-товоклар ясалиб илк кулоллик, суяк ва хайвон шохларидан дук, игна, бигиз ва урчуқ тошлар ҳамда оддиигина ёғоч дастгохлари ясалиб, ип йигириш, балиқ ови тўрларини тўқиш ва хонаки тўқимачилик юзага келади. Чакмоктошлардан турли хил майда ва йирик махсус (ўқ ёй ва найза пайконлари, парма, пона, арра, болта, ўроқ, ўроқранда) қурол ва асбоблар ясалиб, тош қуроллар ясаш услубияти такомиллашди. Тош қуроллардан кенг фойдаланилди. Тош болталарни пармалаб дастага ўрнатиш, силлиқлаб тиғини чиқариш, синган сопол идишларни чегалаш, мунчоқ ва турли тошлардан ясалган маржонларни ипга ўтказиб шодалаш учун пармалаш каби техник усуллар кашф этилди. Тош болта, пона, ўроқ, ўрокранда, арра, чоп-қилар каби хўжалик қуроллари воситасида деҳқончиликдан ташқари, синчкори чайла ва кулбалар каби турар жойлар барпо этилиб, қайиклар ясалади. Неолит одамининг меҳнат фаолиятидаги ўзгаришлар, хўжалик ҳаётида юзага келган ихтиролар туфайли бу тарихий боскич, фанда «Неолит инқилоби» деб аталди. Бу бос-қич давомида она уруғдошлиги тизимлари камол топди. Ибтидоий деҳқончилик ва чорвачиликка асос солинди, кулоллик ва тўқимачилик каби касб-ҳунарлар кашф этилиб, ота уруғдошлигига ўтиш учун замин яратилди.

Бироқ, табиий географик шароитларнинг тақозоси билан Неолит кабилаларининг турмуш тарзи турли минтақаларда ҳар хил кечди. Шу боисдан хар хил ҳудудда ўзига хос Неолит даврининг турли хил маданияти шаклланди. Ибтидоий деққончилик ва хонаки чорвачиликка асосланган маданий хаёт Яқин Шарқ мамлакатлари (Миср, Ирок, ва Эрон) ҳудудларида мил. ав. 6—4минг йилликлардаёқ қад. деҳқончилик ўлкаларида тош тишли қадама ўроқ, тош ҳовонча ва суякдан ясалган кертма кетмончалардан фойдаланилиб, арпа, жайдари ^уғдой, тариқ, ловия ва шоли каби бо-’ шокди ўсимликлар маданийлаштирил-ди, гувалалардан уйлар бино қилиниб, аввал қўлда, сўнгра қўл чархида гул-дор сопол идишлар ва аёл ҳайкалчалари ясалди.

Мил. ав. 6—3-минг йилликларда Ўрта Осиёда истиқомат қилган қабила ва жамоалар 2 йўналишда ривож топди. Мас, унинг жан.-ғарбий ҳудудларида Неолит даври жамоалари илк деҳқончилик ва хонаки чорвачилик (эчки, қўй ва қорамол) билан шуғулланган бўлсалар, унинг шим. ва шим.-шарқий ҳудудларида эса бу даврда одамлар овчилик ва балиқ овлаш билан кун кечирадилар.

Неолит даврининг ўтрок, илк қишлоқ харобалари дастлаб Туркманистоннинг Копетдоғ этакларида топилган. Бундай ёдгорликлар Жойтун маданияти номи билан аталган. Қадама тишли ўроқ, пи-чоқ, суякдан ясалган игна, бигиз ҳамда турли рангли тасвирлар туши-рилган сопол идиш бўлаклари топилган. Бу илк зироаткор қишлокда 150-180 нафар деҳқончилик, чорвачилик ва қисман овчилик билан кун кечирган ўтроққишлоқжамоаси яшаган. Хўжаликда аёллар, айниқса, оналарнинг мавқеи кучли бўлган. Чунки, бу даврда она уруғдошлиги муносабатлари кенгайиб, ундан кичик жуфт оилалар ажралиб чиқа бошлаган тарихий босқич қарор топган.

Ўрта Осиёнинг жан. ҳудудларида ўтроқ деҳқончилик ва чорвачилик қарор топиб, ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклланаётган замонда, унинг шим. ва шарқий қисмида жойлашган кенг даштликлар ва тоғликларда овчи ва балиқчи, овчи ва термачи қабилалари яшардилар. Мил. ав. 5—3 минг йилликларда Амударё, Сирдарё ва Зараф-шон хавзалари ва улардан шим. да яшаган овчибалиқчи қабилаларнинг турар жой крлдиклари дастлаб қад. Хоразм ерларида топиб ўрганилди. Бу ёдгорликлар фанда Калтаминор маданияти но-мини олган. Жонбос 4 ёдгорлигидан ул-кан чайла қолдиклари кавлаб очилган. Унингмайд. 300 кв. м гатенг. Унда 100 — 120 нафарли уруғ жамоасининг балиқчиовчилари истиқомат қилган. Қайд этилган ёғоч ва қамиш қолдиқларига қараганда чайла кўп устунли, япалоқ-роқ шаклда бўлиб, томи қамиш билан ёпилган. Унда битта катта ва унинг ат-рофида 20 дан ортиқ майдароқ ўчоқ ўринлари қайд этилган. Ўчокдар гир-дидан ва чайладан балиқ, тўнғиз, жай-ран, буғу, қуш суяклари, тухум пўчоқлари ҳамда тош қуроллар, сопол парчалари топилган.

Калтаминор маданиятига мансуб ёдгорликлар Зарафшон водийсининг қуйи оқимидан ҳам топиб ўрганилган. Дарвозащрликлар чапласи номи билан юри-тилган бу ёдгорликдаги чайла тўғри бурчакли тўртбурчак шакдда қурилган. Саҳнининг уз. 11,6 м, кенглиги 7 м, майд. 81,5 кв. м га тенг. Унда 30—35 нафардан иборат овчи ва балиқчилар жамоаси истиқомат қилган. Чайла ташқарисида бир қанча ўчоқ ўринлари қайд қилиниб, ундан чақмоқтош қуроллар (ўқ-ёй пайконлари, ўроқ, ранда, кескич, қирғич, тешгич, сўзан, парма ва болта), сопол идиш бўлаклари, балиқ, парранда ва ёввойи ҳайвон суяклари топилади.

Деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликлари хамда ўтроқ ҳаёт билан боғлиқ турли хилдаги касб-ҳунарларнинг кенгайиб бориши оқибатида чақмоқтошга бўлган талаб ошади. Шу боисдан тоғ ва тоғ олди ҳудудларида яшовчи қабилалар жамоасида тоғлардан юқори сифатли хом ашё конларини излаб топиш ва улардан чақмоқтош қазиб олувчи кончилар гуруҳи пайдо бўлади. Хом ашё, даставвал тоғ юзасига чиқиб қолган тош харсангларидан синдириб олинган, сўнгра қазиб чиқарилган. Бунинг учун ўра ва лағмлар кавланиб, конлар барпо этилган. Бундай шахтали Неолит даври конларидан бири Навоий вилоятининг Учтут қишлоғи яқинида топиб текширилган (мил. ав. 5—3-минг йилликларга мансубдир.). Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистон ҳудудида бундан 5—7 минг йил муқаддам илк бор кон саноатига асос солингани маълум бўлди. Неолит даври шахталари Англия, Франция, Кения, Швеция, Германия ва Белоруссия каби ҳудудларида хам ўрганилган. Неолит даврининг охирида одамлар металлдан, дастлаб мисдан ҳар хил тақинчоқлар, буюм ва қуроллар ишлашни ўрганиб оладилар.

Ад:. Асқаров А., Ўзбекистон тарихи, Т., 1994; Массой В. М., Поселение Джейтун, Л., 1971; Гулямов Я. Г., Исламов У., Аскаров А., Первобытная культура и возникновение орошаемого земледелия в низовьях Зарафшана, Т., 1966; Толстов СП., Қадимги Хоразм маданиятини излаб, Т., 1964.

Абдулаҳад Муҳаммаджонов.