НЕОН

НЕОН (нео…, лот. Neon) , Ne — Менделеев даврий системасининг 0 гуруҳ элементи, инерт газларга мансуб. Тар-тиб рақами 10, ат. м. 20,179. 1 м3 ҳаво-да16 см3 га яқин Неон бўлади. Учта барқа-рор изотопи; 20Ne(90,92%), 2lNe (0,257%), 22Ne (8,82%) бор. Сунъий йўл б-н жуда қисқа муддат (Т’/2<200 сек.) мавжуд бўладиган радиоктив изотоплари ҳам олинган. 1898 й. да инглиз олимлари У. Рамзей ва М. Траверс топтан. Газ ҳолатдаги Неоннинг зичлиги 0,90035 г/л (273 К, 0,1 МПа), суюкла-ниш т-раси — 248,6°; қайнаш т-раси — 245,9° (273 К, 0,1 МПа). Суюқҳолатдаги Неоннинг зичлиги 1240кг/м3. Н., одатда, кимёвий реакцияларга киришмайди. Лекин унинг Ne-6H2O таркибли гидрати, молекуляр боғланган би-рикмалари ҳосил қилинган. Неон саноатда суюқ ҳаводан ажратиб олинади. Ра-диотехникада, электрон асбобларда, вакуум техникасида ишлатилади.