НЕОПЛАТОНИЗМ

НЕОПЛАТОНИЗМ (нео… ва платонизм) — юнон фалсафасидаги оқим. 3 — 6-а. ларда пайдо бўлган. Неоплатонизм намояндалари Плотин, Порфирий, Прокл. Н. вакиллари Платоннтг моддий дунё ғоялар дунёсининг сояси эканлиги тўғрисидаги фикрини яна хам диний шаклда баён этдилар. Неоплатонизмнинг асосий мазмуни Платон триадаси — «ягона», «ақл» (нус), «жон» диалектикасини ишлаб чиқишдан иборат. Унга кўра, борлиқнинг асосида худо, қандайдир билиш ва тушунтириб бериш мумкин бўлмаган бошланғич моҳият ётади. Энг олий моҳият — худо эманация йўли билан аввал дунё-вий аклни, кейин дунёвий руҳни яра-тади, ундан кейин — сўнгги босқичда идрок қилинадиган моддий дунёни яратади. Неоплатончилар фикрича, инсоннинг яшашидан мақсад — руҳни танадан, гунохлардан халос этиб, яна худога яқинлашишдан, унинг шарофатига эришишдан иборат. Инсоннинг гуноҳга ботиб қолганлигини асослашга уриниш, инсон фикрининг эркин-лиги ва мустақиллигига ишонмаслик — Н. да учрайдиган асосий белгилар деб ҳисоблашади. Неоплатонизм ислом фалсафасига хам муайян таъсир кўрсатган. Сухравардий ва Ғазолий қарашларида, тасаввуф таълимотида Неоплатонизмнинг баъзи белгиларини учратиш мумкин.

Loading...