НЕОТЕКТОНИКА

НЕОТЕКТОНИКА (нео… ва тектоника) , энг янги тектоника — тектониканинг Ернинг ҳоз. рельефи асосий қиёфасини шакллантирган турли структуралар, Ер пўсти ривожланишнинг тарихи ва тектоник ҳаракатларини ўрганувчи бўлими. Бу жараёнлар Ер пўсти тузилишида янги структура шаклларини вужудга келтириб, қадимда пайдо бўлган структураларни фаоллаштирган. 1937 й. рус олими С. С. Шульц биринчи марта «энг янги тектоника» истилоҳини таклиф этди. У Тяньшан тоғлари ҳоз. рельефининг вужудга келишини энг янги тектоника жараёнлари билан изохлади. 1948 й. да гео-логлар Неотектоникани геологиянинг мустақил бўлими қилиб ажратишни таклиф қилдилар. 1950 й. да олимлар тектоник ҳаракатлар кучайган давр (неоген-антро-поген даври)ни Ер пўсти ривожланишининг мустақил энг янги тектоник босқичига ажратдилар. Ер пўсти турли структура элементлари — материк платформалари, орогенез зоналари, ҳоз. геосинклиналь областлар, тафрогенезда энг янги тектоник ҳаракатлар фаоллигининг кучайиши бир вақтда кеч-маган (кечки олигоцен, неоген, антро-поген). Бу энг янги тектоник босқичнинг қуйи чегараси масаласи бўйича олимлар ўртасида баҳсга сабаб булди.

Неотектоникада тектоник жараёнларни урганишда турли методлар (тарихий-геологик, тектоник ва геоморфологик, геофизик, тарихий-археологик, биогеографик) ва б. дан фойдаланилади. Неотектоникага дойр турли регионларнинг ҳар хил масштабдаги хариталари нашр қилинган.

Неотектониканинг назарий масалаларини ишлаб чиқиш амалий вазифалар — мухандислик иншоотлари (тўғон, порт ва б.) лойиҳалаш ва қуриш, сув таъминоти, нефть ва газ қувурларини ётқизиш, конларни қидириш, зилзилаларни башо-рат қилиш билан чамбарчас боғлиқ.

Loading...