НЕРУ

НЕРУ Жавоҳарлал (1889.14.11, Оллоҳобод — 1964.27.5, Дехли) — Ҳиндистон давлат, сиёсий ва жамоат арбоби. Мил-лий озодлик курашида М. К. Гандиншп сафдоши, Ҳиндистон Миллий Конгресси (ҲМК) раҳбарларидан бири. Мустамлака даврида (1947 й. гача) таъқиб қилинган. 10 й. дан ортиқ умри қамоқда ўтган. Тарихда «Янги Ҳиндистон бунёдкори» номи билан машҳур. Неру 1947 й. 15 авгда Деҳлидаги машҳур Нал Қалъада Ҳиндистон миллий мустақилликни қўлга киритган-лигини эълон қилган. Ҳиндистон Рес-публикаси бош вазири ва ташки ишлар вазири (1947 й. дан). Неру раҳбарлигида Ҳин-дистон халқ хўжалиги, фан ва маданиятнинг ривожида катта муваффақиятларга эришган. Н. Ҳиндистоннинг ташқи сиёсати асосларини яратди, халқаро чигал масалаларни ҳал этишда жонбозлик кўрсатди. Унинг мустамлакачилик, иркчилликка карши изчил кураши, ёппасига қуролланишга чек қўйиш, халқлар ўртасида тенглик, дўстлик, ҳамкорлик сиёсати халқаро майдонда Ҳиндистон нуфузини оширди. Неру қўшилмаслик сиёсатини яратди. 1947 й. да ҳарбий блокларга қўшилмаган мамлакат биргина Ҳиндистон ҳисобланган бўлса, ҳоз. қўшилмаслик ҳаракатида 120 дан ортиқ Осиё, Африка, Лотин Америкаси ва Европа мамла-катлари иштирок этмоқда.

Неру 1955 ва 1961 й. да қизи Индира Ганди билан Ўзбекистонга ташриф буюриб, ўзбек халқининг турмуши, ҳаёти, тарихи билан яқиндан танишган. Неру «Ҳин-дистоннинг кашф этилиши» асарида юртдошимиз Бобур ва унинг набирасм Акбар ҳақида бундай дейди: «Бобур дилбар шахс, Уйғониш даврининг типик ҳукмдори, мард ва тадбиркор одам бўлган, у санъатни, адабиётни севар-ди, ҳаётдан ҳузур қилишни яхши кўрарди. Унинг набираси Акбар яна ҳам дилбарроқ бўлиб, кўп яхши фазилатларга эга бўлган».

Next Article

НЕРУ