НЕРВ КАСАЛЛИКЛАРИ

НЕРВ КАСАЛЛИКЛАРИ, асаб касалликлари — нерв системам касалликлари. Марказий ва периферик нерв системасининг бирор сабабга кўра умуман ёки қисман шикастланиши натижасида келиб чикади. Нерв касалликлари органик ва функционал бўлади. Органик Нерв касалликлари заминида марказий ва периферик нерв системасининг анатомик структур ўзгаришлари ётади. Бунга инфекцион ка-салликлар, интоксикация, шикастла-нишлар, ўсмалар, томир касалликлари ва б. сабаб бўлади. Бош ёки орка миянинг турли қисмлари зарарланиши билан кечадиган органик Нерв касалликларида периферик нерв системасида фалаж, тиришиш, гиперкинезлар, рефлекслар издан чиқиши, сезувчанлик, оғриқ ва б. сезгиларнинг бузилиши кузатилади. Функционал Нерв касалликларида нерв системасида айтарли анатомик ўзгаришлар бўлмайди, бунга неврозлар киради. Нерв системасининг ирсий касалликлари (миопатия, миотония ва б.) алоҳида гуруҳни ташкил этади. Нерв касалликларини неврология ва невропатология фани ўрганади. Нерв касалликларидан неврозлар, инсульт, энцефалит, менингит, полиомиелит, неврит, радикулит, эпилепсия ва б. учрайди.

Prev Article

НЕПТУНИЗМ