НЕРВ МАРКАЗИ

НЕРВ МАРКАЗИнерв ҳужайралари (нейронлар) мажмуи. Одам, умуртқали хайвонлар ва айрим умурткасизлар организмининг бирор функциясини бошкариш, рефлекс ҳосил бўлишида қатнашади. Оддий Нерв маркази ганглий ҳосил қилувчи бир неча нейрондан тузилган. Юксак даражадаги ҳайвонлар ва одамда Нерв маркази марказий нерв системаси таркибига кириб, бир неча минг, баъзан бир неча млн. нейронлардан ташкил топган. Организмнинг кўпчилик функци-ялари марказий нерв системасининг турли қисмларида жойлашган бир қанча Нерв маркази томонидан бошкарилади (Мас, кўриш системасининг Нерв маркази оралиқмия, ўрта мия катта ярим шарлари пўстло-ғида жойлашган). Сезги аъзолари ёки бошқа Нерв марказидан нерв импульси тарзшш келаётган маълумотлар қар бир нерв марказининг кириш канали орқали ўтади. Бу маълумотларни Нерв марказининг нейронлари анализ ва синтез қилиб, уларга тегишли жавоб кайтаради. Нерв маркази таркибига ритмни бошкарадиган нейронлар хам кириши мумкин. Улар нерв им-пульеларини вақтвақти билан бошқариш хусусиятига эга. Нерв маркази фаолиятинингасосий моҳияти доминантлар принципига асосланган.