НЕРВ ТОЛАЛАРИ

НЕРВ ТОЛАЛАРИнерв ҳужайраларининг ўсиқчалари. Марказий нерв системасидан аъзо ва тўқималарга ҳамда аъзо ва тўқималардан уларни иннервация қиладиган марказга импульс ўтказади. Нерв толалари нервлар таркибига кириб, сезувчан ва ҳаракатланувчан нерв охирларини ҳосил қилади. Неврология ҳужайраларидан ҳосил бўлган пардаларнинг тузилишига қараб мие-линли ва миелинсиз Нерв толалари бўлади. Нерв толалари пардаси трофик ва ҳимоя ролини ўйнайди, нерв импульеларини алоҳи-да-алоҳида ўтказиш учун шароит яра-тади. Нерв қўзғалишининг Нерв толалари бўйлаб тарқалиш тезлиги толаларнинг йўғон-ингичкалигига, миелинли парданинг ривожланганлик даражасига, шунингдек, унинг микроструктураси ва биокимёвий хусусиятларига боғлиқ.

Loading...