НЕРВ, нервлар (юн. neuron — тола, ип) , асаб — мураккаб анатомик ту-зилма. Бош мия, орқа мия ва нерв ту-гунларини гавданинг бошқа аъзо ва тўқималари билан боғлайди; асосан, нерв толалари тутам идан иборат. Бу толалар бириктирувчи тўқималар пардаси билан қопланган. Одам ва умуртқали ҳайвонларда бош миядан боги мия нервлари, орқа миядан эса орқа мия нервлари чикади. Бир нечта Нервлар нерв чигалини ҳосил қилиши мумкин. Марказга интилувчи ёки сезувчи ва марказдан қочувчи ёки ҳаракатланувчи Нерв толалар фарқ қилинади. Марказга интилувчи толалар орқали мияга импульслар йўналади, марказдан крчувчи толалар эса скелет мускулларига импульслар ўтказади; ички аъзоларга вегетатив (симпатик ва парасимпатик) толалар келади. Маълум соҳаларда сезувчи Нерв толалари юзага (тери ости ва шиллиқ пардаларга) чиқади. Нерв толаларининг чиқиш жойини аник, билиш игна санчиб даволашаа муҳим ақамиятга эга. Нервлар зарарланганда сезувчанлик бу-зилади ёки оғриқ пайдо бўлади, ши-кастланган Нерв толалари борадиган мус-куллар фалажланади. Тўқималарда мод-далар алмашинувини бошқариб тура-диган трофик импульслар Нерв оркали ўтади. Шу сабабдан Нерв шикастланганда ёки касалланганда терида яра пайдо бўлади, бўғимлар деформацияланади.