НЕВРАЛГИЯ (невр… ва algos — оғриқ) — нерв толалари бўйлаб тарқаладиган кучли оғриқ; нерв вақтвақти билан санчиб, зирқираб ёки тортишиб оғрийди. Уч шохли нерв, қуймич нерви, қовур-ғалараро нерв Невралгияси кўпроқучрайди. Инфекцион касалликлар, интоксикация, шикастланишлар, модцалар алмашинувининг бузилиши, атеросклероз, орга-низмнинг совқотиши, касбга алоқадор зарарлар сабаб бўлади. Невралгия қайси соҳа нер-вида бўлса, ўша соха нервининг пояси, қобиғи таъсирланади, нерв пояси ши-шади, атрофидаги мускуллар тортишади (Мас, уч шохли нерв Невралгиясида юз мус-куллари тортишиши), баъзан нервда структур ўзгаришлар кузатилади.
Невралгия хуружида оғриётган жойда тери оқариши ёки қизариши, терлаш, кўз ёшланиши ёки сўлак оқиши, баъзан тошмалар пайдо бўлиши мумкин.
Дав о Н. нинг келиб чиқиш сабабига боғлиқ. Оғриқ қолдирувчи, яллиғланишига қарши, умумий қувватга киргизувчи дорилар, физиотерапия, санаторий ва курортларда даволаниш буюрилади.