НЕВРОЛОГИЯ

НЕВРОЛОГИЯ (невр… ва…логия) — одам ва ҳайвонлар нерв системасининг тузилиши ҳамда норма ва патологик ҳолатлардаги функциялари, унинг филогенеза ва онтогенез» қонуниятлари тўғрисидаги тиббий-биологик фан. Н. нинг бўлимлари — нерв системасининг анатомияеп, гистологиясч, эмбриологияш, нейрофизиологияси, патофизиология, шунингдек, невропатология, болалар невропатологияси, неврогигиена ва б. Қад. дунё тиббиёти нейроморфологиядан элементар маълумотларга эга бўлган. 16-а. да А. Везалий нерв системасини ўрганишда морфофункционал йўналишни бошлаб берди. 19-а. да нерв системасини микроскопик ўрганишга асос солинади, бу эса нейроннч таърифлашга имкон берди. Гистология, тасвирий анатомия билан бирга нейрофизиология ҳам ривожланиб борди; ҳайвонлар миясининг айрим қисмларини ажратиб олиб ўрганишга киришилди. Бош ва орқа мияда ҳаракат ва сезги функцияларини белгиловчи махсус марказлар борлиги аникланди. 19-а. нинг 2-ярмида бош мия васкуляри-зацияси, нерв системасининг филоге-нези ва онтогенезини ўрганишда бир-мунча муваффақиятларга эришилди. 19—20-а. ларда И. М. Сеченов, Н. Е. Введенский, Ч. Шерринтонлар ўтказган физиологик тадқиқотлар чет элда Неврологиянинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этди. И. П. Павловнинг олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимоти, миянинг тузилиши ва функциясининг шаклла-нишида эволюцион-генетик қонуниятнинг очилиши ва б. 20-а. да Неврологиянинг муҳим ютукларидан бўлди.

Миячанинг адаптацион-трофик функцияси ҳақидаги концепциянинг такомиллаштирилиши, симпатик нерв системасининг мускул қисқаришига таъсир этишини тажрибада аникланиши, интерорецепция масалаларининг, бош мия пўстлоғи билан ички аъзолар ўзаро муносабатининг ўрганилиши ва б. Н. нинг ривожланишига катта таъсир кўрсатди.

Неврология муаммолари Ўзбекистондаги тиббиёт ин-тларининг неврология кафед-раларида ўрганилади.

Ад.: Мажидов Н. М., Неврологические воззрения Абу Али ибн Сины, Т., 1980; Мажидов Неврология,Трошин В. Д., Профилактическая неврология: 1—4 т., Т., 1995—98.

Loading...