НЕЙРОДЕРМИТ

НЕЙРОДЕРМИТ (нейро… ва юн. derma — тери) — терининг нерв-аллергик ка-саллиги. Қаттиқ қичишиш, тугунчали тошмалар — папулалар тошиши, зарарланган соҳа терисининг қалин тортиши б-н кечади. Нейродермитга, асосан, нерв системасининг функционал ўзгаришлари, ирсий омиллари, меъда-ичак касалликлари, ички секреция безлари фао-лияти ҳамда моддалар алмашинувининг бузилиши ва ҳ. к. сабаб бўлади. Нейродермитнинг чекланган, диффуз (тарқоқ) ва атипик шакллари бор.

Чекланган Нейродермитда терининг маълум бир соҳаси қаттиқ қичишади. Зарарла-ниш ўчоги бўйиннинг орқа ва ён кисми, жинсий аъзолар, думбалар орасидаги бурмалар ва катта бўғимларнинг букувчи юзасида бўлади. Қичишиш кучайганда терида майда тугунчалар пайдо бўлиб, юзаси кепакли тангачалар билан қопланади. Кейинчалик тугунчалар бир-бири билан қўшилиб, каттагинажойни эгаллаши мумкин. Тошмалар оч пушти, қўнғир тусда, ясси ва юмалок, шаклда бўлади. Тери аста-секин калин тортиб зичлашади. Ўткир яллиғланган ўчоқларда шилинишлар кузатилади. Ҳадеб қашлана бериш натижасида чиққан қон қотиб, қора қўтир бўлади. Ка-саллик узоқ давом этади.

Диффуз Нейродермитда, асосан, юз, бўйин, қўл ва оёқ букилмалари, жинсий аъзолар ва соннинг ички юзаси зарарланади. Дастлаб оч пушти рангли тугунчалар пайдо бўлади ва инфильтратланади. Тери қуруқ, усти майда кепакли тангачалар б-н қопланади. Тананинг табиий бурмаларида ёриклар юзага келади.

Терининг кучли қичишиши, тошмалар тошиши, нерв системаси фаолия-тининг бузилиши ва б. Н. га хос белгилардир. Кучли қичишиш бемор уйқусининг бузилишига, невротик ҳолатга олиб келади. Касаллик кўпинча фаслга боғлиқ, у, асосан, қишда зўрайиб, ёзда ремиссия хрлатида бўлади. Нейродермит бронхиол астма, вазомотор ринит ва б. аллергик касалликлар билан бирга кечиши мумкин. Экссудатли Нейродермит ҳам бор, бунда тошмалар намланиб туради, улар тушиб кет-гач, ўрни анчагача қизариб туради.

Битами нлар, гормонлар, тинчлантирадиган дорилар, мазь ва б., шунингдек, физиотерапевтик муолажалар буюрилади.