НЕЙТРОН

НЕЙТРОН (инг. neitron, лот. neuter — униси ҳам, буниси ҳам эмас) — тинч ҳолатдаги массаси 1,67 – 10~24 г, спини 1/2, радиуси 1,23 • 10^23 см, магнит моменти 1,913 ядро магнетонига тенг бўлган электр жиҳатдан нейтрал (электр заряди нолга тенг) элементар зарра; атом ядросининг таркибий қисми. Протон каби Нейтрон ҳам нуклон деб юритилади. Барионлар гуруҳига киради. Нейтронни Ж. Чедвик кашф этган (1932). Эр-кин ҳолда Нейтрон узок, вақт яшай олмайди: ўртача яшаш даври т= 16 мин. Н. нинг ярим парчаланиш даври 11,7 мин., шу вақт давомида у протон, электрон ва антинейтринога айланади.

1956 й. да Нейтроннинг антизарраси — антинейтрон топилди. Унинг массаси Нейтрон массасига тенг, магнит моменти эса қарамақарши ишорали, яъни мусбат. Антинейтрон радиоактив бўлиб, у антипротон, позитрон ва нейтринога парчаланади. Нейтрон марказида қандайдир зарядли «ўзак» мавжуд. Бу ўзак атрофида қарама-қарши зарядли айланувчи қатлам бор, лекин бир бутун ҳолда Нейтрон электр нейтрал заррадир. Нейтрон энергиясига кўра ультрасовуқ (10~7 эВ гача), жуда совуқ (10~7—10~4 эВ), совуқ (1(Н — 5-10-3 эВ), иссиқ (510 3—0,5 эВ), резонанс (0,5—10 4 эВ), оралиқ (104— 105 эВ), тез (105—108эВ), юқори энергияли (108 — 10|0 эВ) ва релятивистик (4Ю10 эВ) бўлади. Энергияси 105 эВ гача бўлганлари секин Нейтрон дейилади.

Нейтронлар фаннинг турли соҳаларида кенг қўлланилади. Нейтронлар ҳам бошқа радиоактив нурлар сингари организмга биологик таъсир кўрсатади. Нейтрон хусусиятларидан тиббиётда (Мас, нейтронотерапия), геологияда (нейтрон каротаж ва б.) кенг фойдаланилади. Махсус усуллар (Мас, радиоактивацион усул) ёрдамида Нейтронни аниклаб, моддаларнинг таркиби ўрганилади.

Loading...