НИЖНИЙ НОВГОРОД

НИЖНИЙ НОВГОРОД (1932-90 й. ларда Горький) — РФдаги шаҳар, Нижний Новгород вилояти маркази. Ока дарёсининг Волгага қуйилиш жойида. Йирик даре порти, т. й. тугуни. Ахолией 1367,6 минг киши (1998). Машина-созлик ва металлсозликнинг (автомобилсозлик, станоксозлик, «Металлист» ва б. ишлаб чикариш бирлашмалари, «Красное Сормово», дизелсозлик, авиасозлик, алока аппаратураси, телевизор ва б. з-длар) йирик маркази. Кора ва рангли металлургия, кимё ва нефть кимёси, кимё-фармацевтика, ёғочсозлик, қурилиш материаллари, озиқ-ов-қат, енгил саноат корхоналари бор. 1985 й. дан метрополитен ишлаб турибди. 9 олий ўқув юрти (шу жумладан, ун-т), 5 театр, бадиий, М. Горький, Нижний Новгород Добролюбов музейлари, тарихий-меъморий қўриқхона бор. Шаҳарга 1221 й. да асос солинган. 1341—92 й. ларда Нижний НовгородСуздаль князлигининг пойтахти. 1611 — 12 й. ларда Нижний Новгородда К. М. Минин ва князь Д. М. Пожарскийнинг халқ лашкари тузилган. Нижний Новгород 1719 й. дан губерня маркази. 19—20-а. бошларида Нижний Новгород улгуржи буғдой савдосининг муҳим савдо-молия маркази. Шаҳарда подшо Россияси давридан деярли ҳар йили ярмарка ўтказилиб келинмоқда. Меъморий ёд-горликлардан Кремль (16—17-а. лар), Благовешченск монастири (17-а.), Печёра монастири (17-а.), Смоленская (17-а. охири) ва Рождественская чер-ковлари сақланган.