НИКАРАГУА

НИКАРАГУА — Марказий Америкадаги энг катта кўл, Никарагуа давлати ҳудудида. Майд. 8430 км3, уз. 160 км, эни 70 км гача. Энг чуқур жойи 70 м. Тектоник ботикда, денгиз сатҳидан 32 м баландликда жойлашган. Сув сатҳи йил давомида ўзгариб туради. Тинитапа дарёси орқали Манагуа кўли билан боғланган. Никарагуа суви Сан-Хуан дарёси орқали Кариб денгизига оқади (қадимда Никарагуа қўлтиқ бўлган деб ҳам тах-мин қилинади, чун-ки денгиз фаунаси сақланган). Қирғоқлари пасттекислик. Кўлнинг ғарбий қисмида Ометепе вулкани (1556 м) бор. Кема қатнайди, балиқ овланади.

Prev Article

НИЗОМШОҲЛАР

Next Article

НИКЕЛИН