НИКЕЛЬ РУДАЛАРИ

НИКЕЛЬ РУДАЛАРИ — таркибидаги никелни саноат миқёсида ажратиб олиш иқтисодий фойдали бўлган та-биий минерал ҳосилалар. Никель рудаларининг сульфидлимис ва силикатли турлари бўлади. Ҳоз. таркибида никель бўлган 100 дан ортиқ минерал маълум. Сульфидли-мис Никель рудаларига, асосан, пирротин, пентландит, халькопирит ва магнетит, иккинчи даражали ва камёбларига пирит, хромит, кубанит, миллерит, полидимит, платиноид минераллар ва б. киради. Бу руда конларининг аксари қисми токембрий крис-талли қалқонлар ва қад. платформаларга мансуб магматик ҳосилаларга тегишли. Яхлит ва хол-хол рудалар қатлам ва то-мирсимон тана, линза ва томир кўринишида жойлашган. Қалинлиги 50 м гача, баъзан 300 м гача. Сульфидли рудаларда никелнинг миқдори 0,3 дан 4% гача бўлади. Рудадан никель ва мисдан ташқари бир қанча бошқа элементлар ҳам ажратиб олинади. Конлари РФ (Норильск, Печенга), Канада, Австралия ва Жан. Африкада бор. Силикатли Никель рудалари ультрабазитлар нураш пўстининг бўш гилсимон ҳосилаларидан иборат. Уларда Ni 4% гача ва ундан юқори бўлади. Асосий минераллари: гарниерит, нон-тронит, непуит, ревдинскит, керолит, серпентин, гидрогетит, гётит, асболан, гидрохлорит. Силикатли рудалар орасида темирли, магнезияли, кремнийли, гил-тупрокли турлари мавжуд. Конлари Греция, Туркия, РФ (Норильск ва Тувада), Украина ва б. жойларда бор. Ўзбекистонда Тошқазиган (Қулжуқтов) ко-нида мавжуд.

Loading...