НИКЕЛЬ

НИКЕЛЬ (нем. Nikel, лот. Niccolum) , Ni — Менделеев даврий системасининг VIII гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб раками 28, ат. м. 58,69. Табиий Никель 5 та барқарор изотоп 58Ni (67,88%), 60Ni (26,23%), 61Ni (1,19%), 62Ni (3,66%) ва MNi (1,04%) аралашмасидан иборат. Энг узоқ мавжуд бўлувчи сунъий радиоактив изотопи — 59Ni (Т1/2 = 105 йил). Н. ни дастлаб 1751 й. да швед кимёгари А. Кронстедт кашф қилган ва ном қўйган. «Никель» номи купферникель ми-нерали — Kupfernickel (NiAs) номидан олинган (нем. Kupfer — мис. Nickel — жин). Бу минерал кўриниши билан мис рудаларига ўхшаб кончиларни кўп чалгитгани учун шундай ном олган. Не-мис кимёгари И. Рихтер 1804 й. анча тоза Никель олишга муваффақ бўлган.

19-а. нинг 80-й. ларига қадар Никельдан фақат заргарликда ва танга пуллар тайёрлашда фойдаланилган. Янги Каледонияда ва Канадада Никель рудаларига бой конлар очилиб, пўлатга Никель қўшилганида пўлатнинг хоссалари яхшиланиши аникланганидан кейин Никель ишлаб чикариш саноати кенг ривож топди. Масса жиҳатидан Ер пўстининг 8103%ини ташкил қилади. Никель табиатда пентлан-дит (Fe, Ni)9S8, миллерит NiS, никелин NiAs, хлоантин NiAs2, геродорфит NiAsS, ульманит NiAsSb номли минераллар ҳолида ва б. металларнинг сульфидларига аралашган ҳолда учрайди. Никельнинг 50 дан ор-тиқ минерали маълум. Никель ишлаб чиқаришда, асосан, унинг сульфидли ми-нераллари, сульфидли мис-никель ру-далари, гарниерит минерали (магний ва Никельнинг ўзгарувчан таркибли силикатлари) ҳамда магнитли колчедан катта аҳамиятга эга.

Никель — кумуш каби оқ, яхши яссиланувчан ялтироқ металл. Бирикмалардан ажратиб олинган кукун ҳолидаги Никельнинг туси қорамтир. Никельнинг 2 та модификацияси маълум: гексагонал пан-жарали ҳолда кристалланадиган а-Н. ва куб панжарали р-Н. а-Н. 250—300° да Р-Н. га айланади. Никель 0°дан 1200° га қадар, асосан, р-Н. шаклида бўлади. Никельнинг суюкланиш т-раси 1455°, қайнаш т-раси 2900°, зичлиги 8,9 г/см1. Н. худди темир ва кобальт сингари ферромагнит моддалар жумласига киради. Никель кимёвий хоссалари жиҳатдан темир ва кобальтга, мис х. амда асл металларга ўхшайди. Валентлиги 2 ва 3 Н. нинг жуда кўп комплекс бирикмалари маълум.

Саноатда бошқа металлар билан қотишмалар ҳолида ишлатилади. Мис, темир, хром ва б. элементларнинг никелли қотишмалари коррозияга чидамли юқори механик, магнит, электр хоссаларга эга. Шунинг учун Никель кртишмалари атом реакторлари қуришда ишлатилади. Никельнинг талайгина миқцори ишқорли аккумуляторлар, коррозияга чидамли қопламалар, қувурлар учун кетади. Кимё саноатида кимёвий қурилмалар ва катализаторлар тайёрлашда ишлатилади.

Никель организм учун зарур микроэлементлардан ҳисобланади. Ўсимлик таркибида 5,010»5%, қурукликдаги ҳайвонлар орга-низмида l,0-10»6%, денгиз ҳайвонлари организмида 1,6104% Н. бўлади. Никель аргиназа ферметини фаоллаштиради ва оксидланиш жараёнига таъсир кўрсатади.

Никель бирикмалари. Никель галогенлар билан бирикиб, асосан, дигалогенидлар ҳосил қилади.

Никель дифторид, NiF2 — яшилсарғиш тетрагонал панжарали кристаллар. Суюқланиш т-раси 1452°, зичлиги 4,72 г/см3. Сувда оз эрийди. NiO, NiCl2 ёки никелнинг бошқа би-рикмаларига фтор таъсир эттириб олинади. Кимёвий реакцияларда катализатор, ток манбаларида катод, лазер ма-териалларнинг компоненти сифатида қўлланади.

Никель трифторид, NiF3 — KHF2 эритмасини электролиз қилишда пушти рангли қолдиқ кўринишида ҳосил бўлади. Кучли оксидловчи, сувда парчаланиб, ундан кислород ажратиб чиқаради.

Никель дихлорид NiCl2 — яшил рангли тригонал панжарали кристаллар. Суюкланиш т-раси 1009°, зичлиги 3,54 г/ см3. Сувда яхши эрийди. Никеллашда, никель кукуни олишда, катализатор сифатида, шунингдек, термосезгир бўёклар тайёрлашда ишлатилади.

Никель дибромид, NiBr2 — сарғишжигарранг тригонал панжарали кристаллар. Суюкланиш т-раси 963°, зичлиги 5,45 г/см3; гигроскопик, сувда, спиртда яхши эрийди. Сувли эрит-маларидан яшил рангли гексагидрат NiBr2-6H2O ҳолида ажралиб чиқади.

Никель дийодит, Nil2 — пўлат каби кулранг ёки қора рангли, тригонал панжарали кристаллар. Суюкланиш т-раси 797°, зичлиги 5,83 г/см3, гигроскопик, сувда, спиртда яхши эрийди. Гексагидрат Nil2 6Н2О кўк-яшил рангли кристалл модда. Никель бромид ва никель дийодит катализаторлар ва тер-мосезгир бўёқлар олишда қўлланади.

Никель оксидларидан никель монооксид, NiO тўғрисидагина ишончли маълумотлар бор. Олиниш усули ва ҳолатига қараб NiO оч-яшилдан тўқ яшил ранггача ўзгаради. а – ва Р-шакллари мавжуд. Кучсиз асос хоссага эга, сувда эримайди. 2 валентли никель тузларини 1000—1100° да қиздириш ёки никелни кислородли муҳитда ёки ҳавода қиздириш йўли билан олинади.

Никель карбонат, NiCO3 — яшил (зичлиги 4,39 г/см3) ёки сариқ (зичлиги 4,6 г/см3) рангли кристаллар. 300°дан юқорида парчаланади. Керамика ва шиша и. ч. да пигмент сифатида қўлланади.

Никель н и трат, Ni (NO3)2 — куб сингонияли яшил кристаллар. Кизди-рилганда аввал 200—250° да Ni (NO2)2 гача, сўнгра 300—350° да NiO гача парчаланади. Никелли катализаторлар олишда, металларни никеллашда, рангли керамика и. ч. да ишлатилади.

Никель сульфат, NiSO4 — ромб панжарали оч сариқ рангли кристалл модда. Зичлиги 3,65 г/см3, сувда яхши эрийди. Ҳаводан нам ютиб аста-секин яшил тусга киради. Сувдаги эритмаларидан ромб панжарали зумрад тусли гўзал кристалл туз — Н. купороси NiSO4 7Н2О ҳолида ажралиб чиқади. Тоза никель олишда, гальвано-техникада, металларни никеллашда ишлатилади.

Никель олтингугурт билан NiS, NiS2, Ni2S2, Ni3S4, Ni6S5, Ni7S6 каби сульфидлар ҳосил қилади. Н.-сульфидлари табиатда миллерит у — NiS. хизлевудит Ni3S2, годлевскит Ni7S6, полидимит Ni3S4, во-эсит NiS2, пентландит Ni5 x Fe4+vS8 (0<х<0,5) кўринишида учрайди. Пентландит, миллеритли рудалар никель и. ч. да хом ашё, NiS, Ni3S2 — гидрогенизация ва дегидрогенизация катали-заторлари, NiS2 — органик синтезда катализатор сифатида қўлланади. Никель углерод (П)-оксид СО2 билан учувчан суюқ бирикма — никель тетракарбо-нил (NiCO4) ҳосил қилади. Бу модда қиздирилганда Никель ажралиб чиқаради. Никель рудаларидан Никель ажратиб олиш усулларидан бири ана шу модданинг ҳосил бўлишига асосланган.

Ад.: Перельман Ф. М., Зворыкин А. Я., Кобальт ва никель, М., 1975; Худяков И. Ф., Тихонов А. И., Деев В . И ., Металлургия меди, никеля и кобальта, т.2, 2 изд., М, 1977.

Темиржон Отақўзиев.

Loading...