НИКОҲ

НИКОҲ — икки жинс вакилларининг ўзаро розилиги асосида тузилган иттифоқ. Никоҳ огманинг вужудга келишида бирдан-бир асос бўлгани боис у фақат ахлоқ нормалари билан эмас, балки махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга со-линади. Ижтимоий муносабат сифатида Никоҳ турли жамият ва тузумларда тур-лича кўринишда бўлган. Никоҳни қайд қилиш тартиби, Никоҳ ёшига қўйиладиган талаблар турли мамлакатларда бир-биридан фарқ қилади. Бир қатор мамлакатларда Никоҳ фуқаровий-ҳуқуқий битим ҳисобланиб, уни расмийлаштириш тартиби оила қонунчилиги билан эмас, фу-қаро қонунчилиги билан белгиланади. Францияда Никоҳ ёши аёллар учун 15, эр-каклар учун 18, Италияда тегишлича 14 ва 16, ГФРда эса 16 ва 21, АҚШда (турли штатларида турлича) 14—18 ва 15—21 ёш қилиб белгиланган. Никоҳдан ўтишда бўлажак эрхотиннинг мол-мулки тўғрисидаги масала катта аҳами-ятга эга. Бунингучун Никоҳ шартномалари тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Конститу-циясининг 63-моддасида таъкидланишича, Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг хукуклигига асосланади. Никоҳ масалалари ЎзРнинг Оила кодексида (1998 қабул қилиниб, ўша йили 1 сент. дан амалга киритилган) ўз ифодасини топган. Амалдаги оила қонунчилиги Никоҳнинг тузилиши тартибига, уни давлатнинг тегишли органлари томонидан расмийлаштирилишига алоҳида эътибор беради. Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 13-моддасига биноан, Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Шундай Никоҳ гина ҳуқуқ ва мажбуриятни вужудга келтиради. Диний расм-русумларга биноан тузилган Никоҳ юридик кучга эга эмас. Шунингдек, сохта Никоҳ, яъни эр-хотин ёки улардан бирининг оила қуриш мақсадини кўзламай тузган Никоҳи ҳам ҳақиқий эмас деб топилади. Никоҳ ту-зишнинг ихтиёрийлиги ва Никоҳ ёши Никоҳдан ўтишнинг асосий шартлари ҳисобланади. Никоҳ тузишга мажбур қилиш тақикланади. Никоҳ ёши Ўзбекистонда эркаклар учун 18, аёллар учун 17 ёш этиб белгиланган. Узрли сабаблар бўлганида, ало-ҳида ҳолларда никохланувчиларнинг илтимосига кўра, Никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар қокими Никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкин. Лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа Никоҳда турган шахслар ўртасида, наслнасаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида, лоақал биттасининг руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки акли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаё-қатсиз деб топилган шахслар ўртасида Н. тузишга йўл қўйилмайди. Никохла-нувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтка-зиш шарт қилиб қўйилган. Унга кўра, никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни саклаш тизими муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтадилар. Белгиланган шартларнинг бузилиши суд томонидан Н. ни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлиши мумкин.

Никоҳ эр-хотиндан бирининг ўлими ёки ўлган деб эълон қилиниши оқибатида тугатилади. Эр-хотин ҳаётлигида Н. ни-кохдан ажралиш йўли билан бекор қилиниши мумкин.