НИКОҲНИ БЕКОР ҚИЛИШ

НИКОҲНИ БЕКОР ҚИЛИШ, ажралиш — эр-хотиннинг тириклик чоғида никоҳнинг бузилиши. Ўзбекистонда ОК ажралишнинг асосига қараб, уни амалга ошириш тартибини белгилаган. Қонунчиликка кўра, никоҳдан судда ва маъмурий тартибда, яъни фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органида ажратилади. Ажралиш эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккисининг берган аризасига кура амалга оширилади. Агар эр-хотин алоҳида яшаса, даъво жавобгар эр ёки хотин турган жойдаги судда қўзғатилади, ту-рар жойи номаълум бўлса, ариза жавобгар охирги яшаб турган жойдаги судга топширилади. Ажралиш ишлари очиқ суд мажлисида кўрилади. Ажралиш тўғрисидаги иш эр-хотиннинг аризасига мувофиқ, зарур ҳолларда, суднинг ажримига асосан ёпиқ суд мажлисида кўрилиши ҳам мумкин. Суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун 6 ойга муҳлат тайинлашга ҳакли. Суд эр-хотинни яраштириш мақсадида, зарур ҳолларда, ажрим нусхаларини улар яшайдиган жойдаги хотин-қизлар қўмиталарига, ўзини ўзи бошқариш органи, маҳалла оқсо-қоллари кенгашига, улар ҳузуридаги яраштириш комиссияларига муҳокама қилиш ва яраштириш учун юбориши мумкин. Аниқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд, эр-хотиннинг ёки улардан бирининг аризасига кўра, уларнинг ярашиши учун берилган муҳлатни ўзгартиришга ва бу муҳлат ўтгунга қадар ишни кўришга ҳакли. Судлар ажралишнинг ҳақиқий сабабларини аниқлаб, ўзининг бутун фаолиятини оилани саклаб қолишга ва уни мустаҳкамлашга, оналик ва болалик манфаатларйни ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни кўриши лозим.

Қуйидаги ҳолларда Никоҳни бекор қилиш суд тартибида кўрилади: эр-хотиндан бири н. б. қ. га рози бўлмаса; ўртада вояга ет-маган умумий болалар бўлиб, уларни кимда қолдириш ва таъминоти учун алимент ундириш юзасидан низо бўлса, эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз, муҳтож эр ёки хотинга алимент ундириш ва унинг миқдори ҳақидаги масала туғилса; биргаликда умумий мулкни бўлиш бўйича низо бўлса.

Вояга етмаган болалари бўлмаган эрхотин н. б. қ. га ўзаро рози бўлсалар, улар никоҳдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органида ажратилади. Шунингдек, агар эр-хотиндан бири: суд томонидан бедарак йўқолган; руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки акли заифлиги) сабабли муомалага лаёкатсиз деб топилган бўлса; содир қилган жинояти учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган фарзандлари борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра, ФҲДЁ органида никоҳ бекор қилинади.

Loading...