НИКОЛАЙ II

НИКОЛАЙ II (Николай Александрович Романов) (1868.6. 5, Царское Село, хоз. Пушкин ш. — 1918. 17.6, Екатеринбург) — Россиянинг сўнгги императори (1894—1917), император Александр III нинг ката ўғли. Николай II даврида мамлакат саноат-иқтисодий жиҳатдан тез суръатларда ривожланган. Россия Япония билан бўлган уруш (1904—05)да мағлубиятга учраган, бу эса Россияда 1905—07 й. лар инқилобига сабаб бўлган. Инқилоб даврида (1905 й. 17 окт.) Манифест кабул қилинган. Унга кўра, мамлакатда сиёсий партиялар тузилишига ва Давлат думаси таъсис этилишига рухсат этилган; Столипин аграр ислоҳоти амалга оширила бошланган. 1907 й. Россия Антанта аъзоси бўлган ва унинг томонида туриб Биринчи жаҳон урушиаа катнашган. 1915 й. авг. дан олий бош қўмон-дон. Туркистон ва Россиянинг бошқа минтақаларидан фронт ва фронт ортидаги мудофаа иншоотларини қуриш учун кишиларни сафарбар қилиш тўғрисидаги (1916 й. 25 июнь) фармони Туркистонда оммавий қўзғолонлар кўтарилишига олиб келган. 1917 й. фев. инқилоби жараёнида тахтдан воз кечган [2(25) март]. Оиласи билан бирга Екатеринбургда Ленин кўрсатмаси билан большевикларнинг Урал область Сове-ти қарори асосида отиб ташланган.

Loading...