НИКОТИН КИСЛОТАСИ

НИКОТИН КИСЛОТАСИ, пиридин 3-карбон кислота — сувда оз эрийдиган рангсиз кристалл. В витамин гуруҳига мансуб, суюкланиш т-раси 236—237°. Организмда кенг тарқалган. Сут, балиқ, сабзавотлар-мевалар, ачитқи, буғдой кепаги, гўшт, айниқса, жигар ва буй — ракда кўп. Никотин кислотаси амиди — никотинамид (қ. Витаминлар) коферментлар — никотинами-дадениндинуклеотид (НАД) ва никотинамид-адениндинуклеотидфосфат (НАДФ) таркибига киради. Никотин кислотасининг организмдаги аҳамияти меъда-ичак йўллари эпидермаси ва эпителийсини ҳамда нерв системаси функциясини нормал ҳолатда тутиб туришдан иборат. Кишининг Никотин кислотасига бўлган бир кеча-кундуздаги эҳтиёжи 20—30 мг. Никотин кислотаси етишмаса, пеллагра келиб чиқади. Никотин кислотаси пеллаградан ташкари, меъда-ичак касалликлари, атеросклероз ва б. касалликларни даволашда хам ишлатилади. Саноатда никотинни оксидлаб олинади.

Loading...