НИЛ

НИЛ (ҳоз. мисрликлар тилида — АлБаҳр; лот. Nilus, юн. Ntilos) — Африкадаги даре, Руанда, Танзания, Уганда, Судан, Миср ҳудудларидан оқади. Дунёда энг узун, уз. 6671 км, ҳавзасининг майд. 2870 минг км2. Дарёнинг бош ирмоғи Шарқий Африкадаги Вирунга тоғларидан Катера номи билан бошланиб, Виктория кўлига келиб қуйилади. Дарё мазкур кўлдан Виктория-Нил номи билан оқиб чиқади. Сўнг Кьога ва Альберт кўлларидан ўтгач, дастлаб Альберт-Нил, сўнгра Баҳр улЖабал деб аталади. Ясситоғ чегарасида кўплаб остона ва шаршаралар (Мерчисон ва б.) ҳосил қилган. Судан текислигида водийси бот-қоқланган, бу қисмида дарё жуда се-кин оқади. Сувининг катта қисми буғланишга сарф бўлади. Нил чапдан Баҳр ул-Ғазал ва Баҳр ул-Араб дарёлари билан қўшилгач, Оқ Нил (Баҳр ул-Абъяз) деб аталади ва Хартум ш. гача чала чўл ва чўл зонасидан оқади. Ўнгдан Асва, Сабат, Кўк Нил (Баҳр ул-Азрақ), Атбара каби ўнлаб ирмоқпар қўшилган жойдан Нил номини олган. Кейинги 3000 км ли масофада, яъни Н. Ўрта денгизга қуйилгунча унга биронта ҳам ирмоқ келиб қўшилмайди. Ўрта денгизга майд. 24 минг км2 га . тенг дельта ҳосил қилиб қуйилади. Дельтасида катта ва кичик жуда кўп тармоқларга бўлинган кўллар мавжуд. Дарё сувининг бир қисми Иброҳимия канали ва Юсуф тармоғи ор-қали Биркат-Карун кўлига қуйилади. Нилдан чикарилган Исмоилия канали Сувайш канали соҳилидаги аҳоли пун-ктларини, Маҳмудия канали Исканда-рия ш. ни чучук сув билан таъминлайди.

Нилнинг сув режими мавсумларга қараб кескин ўзгариб туради. Асвон ш. ёнида ўртача сув сарфи 2600 м3/сек. (максимали 15000 м3/сек., минимали 400—500 м3/сек.), қуйилиш жойида 2900 м3/сек. Нилнинг экватор қисмидаги ҳавзасида ёз ва қиш мавсумларида, Миср ва Суданнинг марказий ва шим. ҳудудларида ёз — куз ойларида суви кўпаяди. Дарёнинг куйи ок,имида айни жазирама езда сув кўпаяди. Тўлинсув даврининг чўққиси сент. ойига тўғри келади. Ўртача йиллик оқим 73,1 км3. Баланд Асвон тўғони қурилгунга қадар дарё қуйи оқимига йилига 62 млн. м3 лойқа келтирган. Нил суви оқимини тартибга солиб туриш мақсадида Асвон, Баланд Асвон тўғонлари, Асвон, НагҲаммади, Ул-Файюм, Оуэн-Фолс ГЭСлари қурилган. Дарёнинг қуйилиш жойидан Асвон тўғонигача ва ўрта қисмларида кема қатнайди. Нил ва унинг ирмоқларида кема қатнайдиган қисмининг жами уз. 32 минг км. Нил суви балиққа бой. Дарё бўйида Қоҳира, Ис-кандария, Хартум ва б. шаҳарлар жойлашган. Нил водийси суғориладиган деҳ-қончилик асосида юзага келган қад. цивилизация марказларидан бири бўлган. Лҳмад ааФартний бошчилигида аббосий халифа ал-Мутаваккилнинг буйруғи билан 861 й. да Нил сувининг сатҳ-ини ўлчайдиган иншоот қурилган. Бу қурилма дастлаб «Миқёси жадид» (Миқёс ан-Нил), кейинчалик Нило-метр деб аталган ва ҳозирга қадар Сайёлат ул-Род мавзеси (Равзо о.) да сақланиб қолган.

Loading...