НИЛОТ ТИЛЛАРИ

НИЛОТ ТИЛЛАРИАфрика шарқидаги шарқий судан тиллари; НилСаҳрои Кабир тиллари макрооиласининг шари-нил тиллари оиласига мансуб. Судан, Уганда, Кения, Танзанияда, шунингдек, Конго ва Эфиопиянинг айрим ҳудудларида тарқалган. Сўзла-шувчиларнинг умумий сони 20 млн. кишидан ортади. Нилот тилларининг ўзаро қариндошлиги уларнинг фонетик тузилиши ва асосий луғат таркиби (50 фоизгача), кишилик, сўроқ ва кўрсатиш олмошлари; отларнинг кўплик шакли каби тил ҳодисаларини ўрганиш жа-раёнида аникланган.

Мавжуд таснифларга кўра, Нилот тиллари ғарбий, шарқий ва жан. зоналарга бўлинади; ғарбий Нилот тиллари —3 гуруҳчага бўлина-ди ва 20 дан ортиқ тилни қамраб ола-ди; шарқий Нилот тиллари —2 гуруҳчага бўлина-ди ва 12—14 та тилни ўз ичига олади; жанубий Нилот тиллари —3 гуруҳчага бўлинади ва 10 дан ортиқ тилни қамраб олади. Шарқий ва жан. зоналарга мансуб Нилот тиллари ти-пологик жиҳатдан ва ўзаро қариндошлик муносабатларига кўра бир-бирига яқин туради, ғарбий Нилот тиллари эса бир нечта фонетик ва грамматик хусусиятлари билан улардан фарқ қилади. 1920—50 й. ларда Нилот тиллари учун лотин графикаси асосида алифболар яратиш йўлида дастлабки уринишлар бўлган, бироқ бу жараён ниҳоясига етмаган.

Loading...