НИНСЯ-ХУЭЙ МУХТОР РАЙОНИ

НИНСЯ-ХУЭЙ МУХТОР РАЙОНИХитой таркибидаги маъмурий бирлик, мамлакатнинг шимолида. Майд. 60,4 минг км2. Аҳолиси 5,38 млн. киши (1998); 1/3 қисми дунган (хуэй)лар. Маъмурий ва иқтисодий маркази — Иньчуан ш. Хўжалигининг етакчи тармоғи — деҳқончилик. Шоли, бугдой, тариқ, гаолян, пахта, мойли экинлар экилади. Чорвачиликда, асосан, қўй ва қорамол боқилади. Радиотехника, электроника, металлургия, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Иньчуан ш. яқинидан тошкўмир ва ош тузи қазиб олинади. Хуанхэ дарёсида кема қатнайди.

Loading...