НИППУР (ҳоз. Ниффер ёки Нуффар, Ироқдаги Бағдод ва Басра ш. лари орасида) — қад. Шумер шаҳарларидан бири, унинг бош диний маркази (мил. ав. 3-минг йиллик боши — 2-минг йиллик бошлари). Мил. ав. 3-минг йилликда Ниппурда шумерийларнинг махаллий маъбудлари — «тогликлар» (Энлиль бошчилигида) ва Эриду — «денгиз» (Энки бошчилигида) маъбудларини бирлаштирган бир саждагоҳи (пантеон) қурилган. Мил. ав. 18-а. да Ниппур Бобил томонидан босиб олинган. Шу муноса-бат билан Ниппур диний марказ сифатидаги ролини Бобилга берган. Бобилнинг бош маъбуди Мардук, олий маъбуд Бела номини олган Энлиль деб эътироф этила бошланган.
Ниппур диний марказ сифатида Шумер шаҳар-давлатлари ҳаётида катта роль ўйнаган. Ниппур коҳинлари тан олмаган биронта ҳам подшо Шумерда тан олин-маган. Ниппур ибодатхонасида кутубхона бар-по этилган бўлиб (мил. ав. 3-минг йиллик), унда тарих, геогр., астрономия, ботаника, зоол., филология ва б. фанларга оид шумерийларнинг рисолалари илоҳиёт, мунажжимлик-сеҳргарликка (уларнинг кўпчилиги мил. ав. 1-минг йилликда Ашшурнасирпал ва Ашшур-банипал кутубхонаси олимлари томонидан қайта кўчирилган) оид асарлар билан бирга сақланган. Мил. ав. 2-минг йиллик бошида кутубхона Элам истилочиси Кудурмабук томонидан ёк,иб юборилган. Мил. ав. 2 — 1-минг йилликларда Н. Бобилнинг «эркин шаҳри» сифатида ички мухторият ҳуқуқига эга бўлган. Ахоманийлар даврида (мил. ав. 5-а.) Н. да Мурашу савдосудхўрлик уйи мавжуд бўлган (унда катта архив ҳуж-жатлари сақланган). Сўнгра Ниппур кимсасиз шаҳарга айланиб, сосонийлар даврида некрополь бўлган Ниппурда казишма ишлари 19-а. дан олиб борилади; Энлиль (Экур) ибодатхонаси, мактаб, кутубхона (80 хонадан иборат, 80 мингга яқин миххат ҳужжатлари, шундан 23 мингги кутубхонанинг энг қад. даврига оид), хусусий уй-жойлар ва б. топилган.