НИРВАНА

НИРВАНА (санскритча, айнан – сўлиш) — буддизм ва жайнизмнмт асосий тушунчаси. Инсон интилишининг олий ҳолатини, мақсадини ифодалайди. Буддизмда Нирвана — инсон ички дунёсининг мукаммаллиги, орзу-истакларсм яшаш ҳисси, қаноат, тарки дунёчилик каби руҳий ҳолатлар. Буддизм тараққиёти жараёнида этик-психологик Нирвана тушунчасига уни мутлақ деган тасаввур ҳам қушилди. Жайнизмда Нирвана — материя кишанидан, туғилиш ва ўлишга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ташвишларидан озод жоннинг мукаммал ҳолати.

Prev Article

НИОБИЙ

Next Article

НИРЕНБЕРГ