НИСБАТ

НИСБАТ, икки сон нисбати — биринчи сонни иккинчисига булишдан ҳосил булган булинма. Каср сонларнинг Нисбат ини бутун сонлар Нисбати билан алмаштириш мумкин. Иккита бир жинсли миқдор (кесма, бурчак, юз ва б.)нинг нисбати деб, уларнинг сонли ўлчовлари тушунилади. Иккита кесма узунлигининг нисбати рационал сон бўлса, улар ўлчовдош, иррационал бўлса ўлчовдош бўлмаган кесмалар дейилади. Бундай тушунчалар юз, бурчак ва б. учун ҳам тааллуқли.

Loading...