НИСБИЙЛИК ПРИНЦИПИ

НИСБИЙЛИК ПРИНЦИПИ – ҳар қандай инерциал саноқ системаларида бир хил шароитларда барча физик ҳодисалар айнан бир хилда содир бўлиши ҳақидаги асосий қонун. Ньютоннинг иккинчи қонуни ҳам барча инерциал саноқ системаларда бир хил кўринишда ёзилади ва бир хил мазмунга эга, деган хулосага келиш мумкин. Бу хулоса Галилей нисбийлик принципи деб аталади. Кузатишлар натижасида тўпланган маълумотлар, фақат механик ҳодисалар эмас, балки ҳар қандай ҳодисалар ва уларни ифодаловчи табиат қонунлари ҳамма инерциал саноқ системаларда бир хилда содир бўлишини кўрсатади.

1887 й. да А. Майкельсон ёруғликнинг бўшлиқцаги тезлиги ёруғлик манбаининг ҳаракатидан қатъи назар, барча инерциал саноқ системаларда бир хил қийматга эга эканлигини тажрибада исботлади. Физиканинг асосий қонунларидан бўлган электродинамика қонунларини ифодаловчи Максвелл тенгламалари ҳам барча инерциал санок, системаларда бир хил кўринишга эга. Максвелл тенгла-малари Галилей алмаштиришларига инвариант эмас экан. А. Эйнштейн Галилей алмаштиришларини универсал характерга эга эмаслигини, бундай ҳолларда фазо билан вақт орасида ўзаро боғланишлар мавжудлигини эътиборга олувчи Лорентц алмаштиришлариагш фойдаланиш зарур эканлигини кўрсатди. Ёруғлик нурининг бўшлиқдаги тезлиги барча инерциал санок, системаларда бир хил қийматга эга бўлиб, ёруғлик манбаининг ҳаракатига боғлиқ эмаслиги ва Нисбийлик принципи асосида Эйнштейн нисбийликнинг махсус назариясини яратган.

Ад.: Эйнштейн А., Сбор. науч. трудов, т. т. 1— 4, М., 1967; Бекжонов Р., Эйнштейн ва нисбийлик назарияси, Т., 1978.

Loading...