НИШОН

НИШОН — ўқ отиш учун мўлжалга олинадиган табиий ёки сунъий белги. Ҳарбий машқларда, спорт машқларида турли Нишон лардан фойдаланилади. Нишоннинг доиравий, кўчма радиолокаци-он, автомобиль кузовига ўрнатиладиган, шаклдор, Н. – самолёт, денгизда сузувчи ва муаллақ турувчи артиллерия шчити ва б. хиллари бўлади. Турли мудофаа иншоотлари (окоп, блиндаж ва б.) дан ҳам Нишон сифатида фойдала-ниш мумкин. Ҳаводаги отиш машқларида Н. – парашютларни сим билан самолётга боғлаб қўйилади.

Loading...