НИШОПУР ТОҒЛАРИ

НИШОПУР ТОҒЛАРИ — Эроннинг шим.-шарқий қисмидаги тоғлар, Туркманистон—Хуросон тоғларининг жан. тармоғи. Шим.-ғарбдан жан.-шарққа тахм. 350 км га чўзилган. Уртача бал. 3000 м. Энг баланд жойи 3314 м (Кенгзошк чўққиси). Кенг ясси водийлар, ботиқлар билан ажралиб турган бир неча тизмадан иборат. Нишопур тоғлари Гўргон—Машҳад ботиқлари орқали Копетдоғдан ажралган. Тоғлар чўкинди ва метаморфик жинслардан, порфирит ва гранитлардан тузилган. Иссиқ сувли булоқлар, феруза конлари бор. Тоғ этаклари чўл, ён бағирлари чала чўл, юқори қисми тоғ даштларидан иборат.

Loading...