НИТРАГИН

НИТРАГИН — бактериал ўғит, таркибида туганак бактериялари бор. 1 г қуруқ препаратда 50 млн. гача бактерия бўлади. Нитрагин таркибидаги туганак бактериялар атм. азотин тўплаб, у ни ўсимликлар ўзлаштирадиган бирикмаларга айлантиради. Нитрагин илдизларда тугунаклар сонини кўпайтириб, тупроқни азот билан бойитади, бўлажак экинлар ҳосилини оширади ва сифатини яхшилайди. Нитрагин донли, дуккакли экинлар ва дуккакли ўтларни етиштиришда қўлланилади. Нитрагин қуруқ хонада 0—10° да сақланади.

Loading...