НИТРАТ КИСЛОТА

НИТРАТ КИСЛОТА, HNO3 — кучли бир асосли кислота. Сувсизи беқарор суюклик. Мол. м. 63,016. Сувсиз Нитрат кислотанинг суюкланиш т-раси — 41,59°,кайнаш т-раси 84°, зичлиги 1,513 г/см3. Н. к. сув б-н исталган нисбатда аралашади. Сувсиз Нитрат кислота (98—100%ли) хона ҳароратида тутаб парчаланади, бунда ҳосил бўлган NO2 дан ҳаво сариқ тусга киради. Нитрат кислота қайнатилганида ҳам парчаланади: 4HNO3-^2H2O+4NO2T+O2T. Амалда зичлиги 1,44 г/см3 бўлган 63 — 65% ли концентрланган кислота ишлатилади. Нитрат кислота — кучли оксидловчи. Шу сабабли металларга таъсир эттирилганда водород ажралиб чиқмайди. Нитрат кислота металлмасларни ҳам оксидлайди. Концентрланган Нитрат кислота металлар ва металлмаслар б-н реакцияга киришганида, ал-батта азот (1У)-оксид ажралиб чиқади. Нитрат кислотада олтин, платина, иридий, радий ва рутенийдан бошка барча металлар эрийди. Нитрат кислотага хлорид кислота қўшил-са,зар суви ҳосил бўлади. Нитрат кислотанинг барча тузлари сувда яхши эрийди. Нитрат кислота саноатда аммиакни ҳаво кислороди билан оксидлаб олинади. Азотли ва мураккаб ўғитлар (аммиак селитраси, калийли ва кальцийли селитралар, нитрофоска) и. ч. да, олишда, металлургияда ва б. мақсадларда кенг қўлланади. Концентрланган Нитрат кислота портловчи моддалар, сульфат ва фосфат кислоталар, ароматик нитробирикмалар, бўягичлар олишда ишлатилади. Нитрат кислота буғи нафасга тегса за-ҳарлайди, терини куйдиради. Концентрланган Нитрат кислота органик моддаларга текканда портлайди ва ёнғин чиқади.

Loading...